"Ювентус" Муҳаммад Кудусга қизиқиб қолди News

"Ювентус" Муҳаммад Кудусга қизиқиб қолди

Муҳаммад Кудус "Аякс"да пайдо бўлган энг охирги юлдуз бўлиб, у бир қатор клубларни ўзига жалб қилмоқда.

Кудус ўтган ҳафта "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилди ва охирги 5 ўйинда 4 та гол урди. У мавсумолди йиғинда худди шунча голни 3 ўйинда урган эди. Унинг ажойиб формаси клубларнинг эътиборини тортишда давом этмоқда.

22 ёшли ганалик футболчига "Эвертон" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиққан бўлиб, трансфер нархи 10 млн еврони ташкил этади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика