Latest news

"Ювентус" Ди Мария билан шартномани узайтирмайди News

"Ювентус" Ди Мария билан шартномани узайтирмайди

"Ювентус" Анхель Ди Мария билан янги келишув тузмайди, деб хабар берди "La Gazzetta dello Sport".

Манбага кўра, "бьянконери" келаси мавсумда маош фондини қисқартирмоқчи ва Ди Марияга шартномани узайтиришни таклиф қилмайди.

Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "Ювентус"да ўйнамоқда. 34 ёшли аргентиналикнинг клуб билан амалдаги битими 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

2022/23 йилги мавсумда Ди Мария "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика