"Ювентус" асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин
18 jan 2023 16:59
News
"Ювентус" асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, 5 нафар футболчи Турин клубини тарк этиш эҳтимоли юқори.
Манба берган хабарга кўра, "Ювентус" бир нечта футболчини сотишга муваффақ бўлсагина таркибни кучайтириш вариантини кўриб чиқади. Рўйхатдан ҳимоячилар Алекс Сандро ва Хуан Куадрадо, ярим ҳимоячилар Адриен Рабьо, Уэстон Маккенни ва Леандро Паредес (ПСЖдан ижарага олинган) ўрин олган.
Қайд этилишича, барча футболчиларнинг бирданига кетиши даргумон, аммо "Ювентус" улар билан хайрлашиш учун имконият қидиради.
31 ёшли Сандро ва 34 ёшли Куадрадо 2015 йилдан бери, 27 ёшли Рабьо 2019, 24 ёшли Маккенни 2021, 28 ёшли Паредес эса 2022 йилдан буён "кекса синьора" таркибида тўп тепмоқда.
"Ювентус" А Серияда 18 турдан кейин 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments