Latest news

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  6 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  5 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  28 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

"Ювентус" афсонаси А Серияга қайтиши мумкин, бу "Рома" эмас News

"Ювентус" афсонаси А Серияга қайтиши мумкин, бу "Рома" эмас

"Унион" (Берлин) ҳимоячиси Леонардо Бонуччига "Женоа" қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "грифонлар" ўйинчи бўйича маълумот сўрашган. 36 ёшли футболчининг ўзи Евро-2024 сабаб терма жамоа таркибига киришга курашиш учун немис клубини тарк этмоқчи ва Италия чемпионатига қайтмоқчи.

Олдинроқ, ҳимоячининг "Рома"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди, аммо клуб мухлислар томонидан босим сабаб трансфердан воз кечди. Жамоа мухлислари "Рома" таркибида "Ювентус" собиқ ўйинчисини кўришни исташмаган.

Бонуччи "Унион"га 2023 йилнинг сентябрида "Ювентус"дан эркин агент мақомида ўтди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt итальянни 1,5 млн еврога баҳоламоқда.

Бонуччи жорий мавсум 10та ўйин (723 дақиқа)да майдонга тушиб, 1та гол урди.

"Женоа" А Серияда 18 турдан сўнг 20 очко эгаллаган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда эса "Интер" (45 очко) етакчилик қилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика