Latest news

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  9 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

“Юве” Дембелени ижарага олмоқчи. Футболчига “Арсенал” ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда News

“Юве” Дембелени ижарага олмоқчи. Футболчига “Арсенал” ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда

“Барселона” ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле клубни тарк этишга яқин турибди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчини бир йўла учта клуб – “Ювентус”, “Арсенал” ва ПСЖ ўз сафига чорламоқда.

“Юве” Дембелени  Пьяничнинг  “Барса”га трансфери борасидаги музокараларнинг бир қисми сифатида ижарага олмоқчи. Италияликлар футболчининг ҳаракатларини кузатишмоқчи. Агар у жароҳат олмасдан, туринликлар сафида ўзини кўрсата олса, “Юве” кейинчалик уни бутунлай сотиб олиши мумкин.

Бундан ташқари футболчига ПСЖ ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.  Инглиз клуби ўтган мавсумда ҳам футболчини транфер қилишни истаганди. Аммо француз футболчиси бу ҳақда эшитишни ҳам истамаган, у ўзини “Барса” сафида кўрсатишни хоҳлаганди. 

“Арсенал”да Дембеленинг собиқ жамоадоши Обамеянг тўп суради. Ушбу икки футболчи ўз вақтида Дортмунднинг “Боруссия”си сафида ўйнашган ва бу ҳам Усмоннинг айнан “Арсенал”ни танлашига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, Дембеле бир неча бор Лондон унга ёқишини айтиб ўтган.

Демебеленинг ПСЖга ўтиши кўпроқ парижликларнинг ЕЧЛдаги иштирокига боғлиқ. Француз клуби сафида Усмоннинг яқин дўсти Килиан Мбаппе тўп тепади. Қолаверса, футболчининг Францияга мослашиши кўп вақт талаб этмайди. 

Таъкидланишича, “Барселона” устози Кике Сетьен Усмон Дембелени ўз жамоасида сақлаб қолиш ниятида .

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика