Latest news

13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  2 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  30 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  8 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1

Ютқаздингми, кўтар! МТЖ машғулотларидан фото мақола News

Ютқаздингми, кўтар! МТЖ машғулотларидан фото мақола

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг маҳаллий футболчилардан ташкил топган футболчилари машғулотга киришдилар.

Мазкур машғулотни ўз одатимизга кўра фото мақола сифатида эътиборингизга тақдим этамиз. 17:50да Миржалол Қосимов бошчилигида МТЖ вакиллар "ЖАР" стадионига кириб келишди. Ҳамкасбим Ҳасан Пирмуҳамедов ва Беҳзод Назаров билан бирга МТЖ вакилларини кутиб олган ҳолда уларни суратга тушира бошладик. Бироз ўтиб сафимизни Камолиддин Алимов тўлдирди. МТЖ формасини салобати юқори эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ўз жамоаларида мана-ман деган рақибларга қарши майдонга тушадиган, МТЖга илк маротаба жалб қилинган футболчиларимиз орасида ўзларини ноқулай тутганлар ҳам бўлди. Қаддингизни уринг, келажак Сизларники ёшлар!

Агар олий лига ўйинчиларидан келиб чиқиб айтсак, кечаги таркиб мукаммаллик жиҳатдан анча яхши эди. Келажак учун улар орасига Аҳмедов, Ҳайдаров, Турсунов, Жепаров, Исмоилов, Нестеров, Насимов, Тожиев, Денисов ва Мусаев каби футболчиларимизни қўшиб шакиллантириб борсак ниятларимизга эришишимиз осон бўларди.

Машғулот бошланишидан аввал Миржалол Қосимов 10 дақиқа давомида янги келганлар учун МТЖни яқиндан таништирди. Шундан сўнг 4та гуруҳга бўлиниш лозимлиги айтилди. Барча ўз клубдоши билан гуруҳ бўлаётган пайти, мураббийлаимиз МТЖда гуруҳбозлик бўлмаслиги кераклигини такидладилаб ва гуруҳларни тенг тақсмладилар.

Аввалига "девор" (стенка) машғулоти ўтказилди. Сўнг теннисбол ўйналди. Мағлуб бўлган футболчилар эса ғалаба қозонганларни миндириб югурдилар. 

Игнатий Нестеров жароҳат олганлиги боис, МТЖ таркибида 4 нафар дарвозабон кўрикдан ўтяпти. Табиийки улар орасида асосий таркибга кириш учун Александр Лобанов ва Элдор Суюнов каби посбонларнинг имкониятлари юқори.


Эртага терма жамоамиз футболчилари иккига бўлинган ҳолда кичик учрашув ташкил этадилар.


Фото мақола муаллифи: Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика