Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  50 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Юрий Вернидуб "Шериф"нинг ЕЧЛдаги илк мағлубиятидан кейин нималар деди? News

Юрий Вернидуб "Шериф"нинг ЕЧЛдаги илк мағлубиятидан кейин нималар деди?

"Шериф" устози Юрий Вернидуб ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида сафарда "Интер"дан учралган мағлубият (1:3) борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

Яхши ўйин бўлиб ўтди. "Интер" — гранд жамоа эканлигини айтмасам ҳам барча яхши билади. Улар Италия чемпионатида олтин учун кураш олиб боришмоқда. Шунга қарамай, биз ўз ўйинимизни кўрсатишга уриндик. Биринчи бўлимни бой бердик — 0:1. Иккинчи бўлимда тактик ўзгариш қилдик ва 5 нафар ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик, чиройли тарзда жавоб голини уришга муваффақ бўлдик.

Афсуски, кейин стандарт вазиятлардан яна иккита тўп ўтказиб юбордик. Албатта, бундан кўпроғини, яхшироғини истагандик. Бироқ бўлар иш бўлди. Мен шогирдларимга ўйин учун, майдонда борларини бериб ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик билдираман — улар охиригача курашишди. Олдинда Тирасполдаги жавоб ўйини бор, тайёргарлик кўрамиз. Футболчиларим билан фахрланаман.

"Шериф" ва "Реал Мадрид" 3-турдан сўнг 6 очкодан жамғарган, лекин ўзаро ўйиндаги натижа туфайли Жасурбек Яхшибоев жамоаси биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Интер" ҳисобида 4 очко, "Шахтёр"да — 1 очко бор.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика