Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди
		
		10 may 2019 15:58
        News	
	 
				 
				Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди
Кеча клуб расмий сайти собиқ футболчиси саналган Давид Вагнер билан келишувга эришилгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Давид Вагнер 1 июлдан ишга киришади ва жамоани янги мавсумга тайёрлайди. "Шальке" ва Вагнер ўртасидаги битим 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумни жуда ёмон ўтказаётган ва Бундеслигага 2 тур қолганида элитада расман жонини сақлаб қолган "Шальке"ни мавсум якунига қадар Хууб Стевенс бошқариб туради. Баҳорда эса клуб раҳбарияти жамоа билан муваффақиятсиз мавсумни ўтказган Доменико Тедескони истеъфо чиқарганди.
Эслатиб ўтамиз, Вагнер бунга қадар Дортмунднинг "Боруссия" клубининг иккинчи жамоаси ва АПЛ вакили "Хаддерсфилд"ни бошқарган. Эътиборли тарафи, айнан Вагнер жамоани АПЛга олиб чиқишни уддалаганди.

Қайд этиш керакки, Давид Вагнерни ўз вақтида Дортмунднинг "Боруссия" клубини иккинчи жамоасини бошқаришга Юрген Клопп чақирган ва ишонч билдирганди. Клопп "Боруссия"дан кетгач Давид Вагнер ҳам жамоани тарк этган ва Англиядан қўним топганди. Давид Вагнер Юрген Клоппнинг никоҳ тўйида куёвжўра бўлганлиги билан Германияда машҳур шахс саналади.
Янги мавсумдан эътиборан Юрген Клоппнинг ёқимтой мутахассиси Давид Вагнер маълум танаффусдан сўнг Германияга қайтади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments