Latest news

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  1 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  19 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...” News

Юрген Клопп: “МЮ олдинга қараб “учмоқда”, “Ливерпул”да эса муаммолар бор. Бироқ...”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа бошқарувига келганида нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирди.

“Боруссия” бу шундай катта жамоа эдики ундаги ҳар бир холат менга завқ бағишларди. “Ливерпуль”га келганимда ҳам шундай туйғуларга ошно бўлганман. Ҳа, менга ўшанда “Манчестер Юнайтед” томонидан қизиқиш бўлганди, бу ҳақда айтилганди, аммо у пайтда бу йўлни танлаш мавриди эмасди. Ўшанда “Боруссия” билан уч йиллик келишувим бор эди. Мен уларни ярим йўлда ташлаб кетадиган йигит эмасдим. 

“Ливерпуль” билан мутлақ ўзгача ҳолат бўлганди. Илк сонияларданоқ бу жамоа билан ишлашим тўғри қарор эканлигини ҳис қилганман.   Мен вазиятга: “Ливерпуль”да вазият яхши эмас, демак ҳаммасини ўз йўлига тушириб оламан”, деган хаёл билан қарамаганман. Балким айрим инсонлар шундай ўйлашлари мумкин, аммо амалда бундай бўлгани йўқ. Бу менинг келишим билан тартибга солинган ҳолат эмас. Барча ишлар ўз-ўзидан бир маромга тушиб бораётганди.

“Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс бу катта тарихга эга бўлган дерби. Ҳар иккала жамоа учун қийин матч бўлади. Афтидан “Юнайтед” ҳозир юксак парвозда, улар олдинга қараб шиддат билан интилмоқда, бизда эса муаммолар бор. Аммо идеал формадан узоқда эмаслигимизни ҳис қилиб турибмиз.

Учрашвувни сабрсизлик билан кутмоқдаман, жанговар беллашув бўлади”, деди Клопп.

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед” энг асосий таъқибчиси “Ливерпул”ни уч очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика