Latest news

23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  4 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  4 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  7 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  11 21:21Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" - "Фенербахче" ўйини учун таркиблар эълон қилинди  6 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  6 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11

Юрген Клопп “Манчестер Сити” билан жавоб ўйини ҳақида: Шогирдларимга: “Йигитлар! Иложи борича тезроқ гол уринг!” дея олмайман News

Юрген Клопп “Манчестер Сити” билан жавоб ўйини ҳақида: Шогирдларимга: “Йигитлар! Иложи борича тезроқ гол уринг!” дея олмайман

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп бугун ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан бўлишди.

“Улар ўйинни худди МЮ билан бўлгани каби бошлаши мумкин, ўшанда улар ярим соат ичида иккита гол урган эди. Бу мен кўрган биринчи бўлимларнинг ичида энг зўри бўлди. Улар ҳақиқий довул уюштирди. Аммо иккинчи бўлимда ўйин ўзгарди. Бизнинг ўйин турли сценарий билан кечиши мумкин. Улар эрта гол уриши, биз эрта гол уришимиз ва ҳоказо. Шогирдларимга: “Йигитлар! Иложи борича тезроқ гол уринг!” дея олмайман. Буни ёрдам беради деб ўйламайман. Биз кенгроқ мулоҳаза юритишимиз керак — майдонда қаерда ва нима қилиш ҳақида. Биринчи ўйиндан сўнг шогирдларим ўйиннинг фақат тенг ярми ўтганини билишди. Ҳисобда олдинда эканимиз — бизнинг ғалаба қозонишимизни англатмайди. Жавоб учрашувини яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз”,— дейди Клопп.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика