Latest news

18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 18:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  5 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  14 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  15 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..." News

Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Юнус Али ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмад матбуот анжуманида қатнашишди.

"Пахтакор" учун омадсиз ўйин бўлди. Рақибимиз биринчи бўлимда кўп вазиятларга эга бўлди ва устунлик қилди. Танаффусдан кейин эса биз ўзгаришларга қўл урдик. Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабага қадар кўп курашдик ва меҳнат қилдик. Энг муҳими дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа биз учун энди бошланди", - деди Юнус Али.

"Биринчи навбатда жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Биз "Пахтакор"дек кучли жамоага қарши ўйнадик. Биз охиригача курашдик ва ғалабани ўзимиз билан олиб кетдик", - дея фикр билдирди учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳазим Аҳмад.

- "Пахтакор" намойиш этган ўйин сизни ҳайрон қолдирдими? Ўйиндан олдинги "Пахтакор" ҳақидаги таҳлилларингиз тўғри бўлиб чиқдими?

- "Пахтакор" шундай ўйин намойиш этишини кутгандим. Рақибимиз биринчи бўлимда асосан қанот паслари орқали ҳужум қилди. Танаффусдан кейин биз "кросс"ларни тўлиқ бартараф эта олдик. Рақиб жамоа ўйинида ҳеч қандай "сюрприз" кузатмадим.

- Рақиб жамоадан бундай ҳужумкор футбол кутганмидингиз? "Пахтакор" учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ва биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларга эга бўлди.

- Ҳа. Улар дастлабки 20 дақиқада кўпроқ устунлик қилишга интилишини кутгандим. Рақибимиз ўйинни 4-4-2 ёки 4-3-3 тактик схемаси билан бошлашини ҳам тахмин қилаётгандим, аммо жамоа 5-4-1да қолаверди. Биринчи бўлимдаги барча қанотдан амалга оширилган паслар хавфли чиқди, лекин иккинчи бўлимда биз бу хавфни бартараф эта олдик. Шундан сўнг, вазифамиз анча енгиллашди.

- Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Менинг фикримча, "Пахтакор" ўйин давомида устунлик қилди ва рақибдан кўра яхшироқ таассурот уйғотди.

- Ҳа. Бунга бир нечта сабаблар бор, аммо асосий сабаб - майдон ҳолати. Бундай майдонларда футбол ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор" биринчи таймда бизни чуқурроқ ҳимояланишга мажбур қилди. Сафарда ўйин ўтказиш осон эмас. Биз "Ал Наср" ва "Ал Аҳли"ларга қарши жуда яхши ўйнагандик, аммо ўша баҳсларда мағлуб бўлганмиз. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани ўлдириши мумкин эди, бироқ жамоа бундай қилмади. Кейин эса биз ғалабани илиб кетдик.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳазим Аҳмадга савол. Осиё Элит Чемпионлар лигасидаги дастлабки ғалабадан кейинги ҳиссиётларингиз қандай?

- Бу ғалаба бизга жуда керакли эди. Энди мусобақа жадвалида юқориладик. Дастлабки уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Курашга қайта олдик деб ўйлайман.

- "Пахтакор" жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирдингиз. Тошкент жамоасининг келажаги бўйича фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор"да плей-офф йўлланмаси учун курашиш имкониятлари сақланиб қолдими?

- Ҳа. "Пахтакор"да имкониятлар етарлича. Мусобақа жадвалида фарқ бор-йўғи бир ёки икки очко. Барча бир-бирига жуда яқин жойлашган. Барча жамоаларда ҳали ҳамон имконият бор деб ўйлайман.

- "Ал Райян" кутилмаган вазиятдан гол уриб кетди. Шунингдек, "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилгани ҳақида айтиб ўтдингиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаби омад деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз уч очко учун кўп меҳнат қилгандик. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, "Пахтакор" ўз имкониятларига эга бўлди, лекин барча вазиятлар кўкка совурилди. Биз эса ўз имкониятимиздан унумли фойдаландик. Футбол шундай. Ўз вазиятларидан фойдалана олмаган жамоа ҳар доим жазоланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика