Latest news

07:00BOOOM! Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолади  2 06:45U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонини йирик ҳисобда ер тишлатди  7 02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  127 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  29 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  3 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  54 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  39 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12

Иззатилла Абдуллаев: "Нефтчи"да мураббий сабаб қолишга қарор қилдим" News

Иззатилла Абдуллаев: "Нефтчи"да мураббий сабаб қолишга қарор қилдим"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот жараёнларини олиб бормоқда.

Виталий Левченко ўтган мавсумдаги таркибнинг ўзагини сақлаб қолган. Айрим позициялар эса керакли футболчилар билан кучайтирилмоқда. 2022 йилда фарғоналикларнинг асосий фигураларидан бирига айланган Иззатилла Абдуллаев бу йил ҳам "Нефтчи"да тўп тепади. Футболчи ўтган мавсум Суперлигада 20та учрашувда майдонга тушди ва 4та гол урди, 3та голга ассистентлик қилди. Унинг голлари иккинчи даврада "Олимпик" ва "Насаф"га билан беллашувларда муҳим 4 очкони келтирди. 


- Мавсум якунлангач "Насаф"дан таклиф бўлгани ростми? 

- Бу - футбол. Унда доим турли миш-мишлар бўлиши табиий ҳол, деб ўйлайман. Расмий хабар чиқмагунча турли гап-сўзлар учраб туради. 

- "Нефтчи"да қолишингизни асосий сабаби клуб томонидан таклиф қилинган яхши шароитми ёки мураббий фактори?

- Виталий Григорьевич сабаб "Нефтчи"да бу мавсум ҳам тўп тепаман. 

- Якуб Блашиковский билан учрашган суратингизни ижтимоий тармоққа жойладингиз. Бу қандай юз берди? 

- У билан учрашувимиз тасодифан бўлди. Кейин билсак Блашиковский тўп тепаётган жамоа билан бир меҳмонхонада эканмиз. Балки яна юлдуз футболчини кўрсак эсдалик учун суратга тушармиз.  

- Хорижда йиғин ўтказадиган жамоалар ошиб бормоқда. Дейлик бу йил Суперлигадан 12та жамоа Анталияда тўпланади...

- Бу кўпроқ яхши шароит ва майдон билан боғлиқ. Анталияда машғулот ўтказиш, кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш қулайроқ. 

- Жамоалар амалга ошираётган трансферларга қараб чемпионлик учун ким фаворитлигини айтиш мумкинми?

- Менимча бундай ўйлаш нотўғри. Ҳаммасини мавсум давомида кўрамиз. Олдиндан бирор нарса, деб бўлмайди. 

- Суперлигада ўтган йилги интригада асосий рол нимада бўлди?

- Ҳамма жамоалар олдига юқори мақсадни қўйишни бошлади. Чемпионлик ва элитада қолиш учун кураш охирги турнинг сўнгги дақиқаларигача давом этди. 

- Жорий йил Суперлигада юбилей 100 учрашувингизни ўтказишингиз мумкин. Бу учрашувда гол уришни мақсад қилганмисиз?

- Аслида ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритиб жамоамга ёрдам беришни истайман. Юбилей ўз номи билан юбилей. Унда гол уриш ёқимли ҳисларни беради. 

- Иззатилла Абдуллаевни қайси мураббий кашф қилган?

- Катта футболга кириб келишимга Даврон Файзиевнинг ҳиссаси катта. У кишига раҳмат айтаман. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика