Latest news

20:26"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди  0 20:09Эшитдик-да! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Океания вакилига қарши майдонга тушади  8 20:00Суперлига. "Локомотив" - ОКМК (матнли трансляция)  5 19:51"Бавария" Бруну Фернандешни сотиб олиши мумкин  2 19:26Ўзил "Тоттенхэм"ни бошқа "тролл" қилмасликка ваъда берди, агар...   3 19:02Фабио Капелло: "Ички "бозордаги италияликларга" эътибор беринг"  5 18:43Расман: Варан ёзда "Манчестер Юнайтед"дан кетади  0 18:21"Манчестер Юнайтед" Тен Хагга АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  3 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  1 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  13 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  12 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  2 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  6 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" News

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Rating:    

Comments

+1   
25 mar 12:25:16
BXZ BXZ
Битта дарвозабон битта хужумчи ва ту́ккизта химоячи бу́либ олишса керак Гонконг бу осон ракиб эмас Мтжимизга омад ку́прок узок позитциялардан хам зарба бериш керак.
   
25 mar 14:06:50
БЕК@
Ишқилиб шу Гонгконг биздан очко олиб кетмаса бўлгани. Мураббий у ёқда, ўйинчилар бу ёқда ҳозирдан ғалаба қозонгандек юрибди. Охири бахайр бўлсин, менсимаслик яхшимас.
   
25 mar 12:18:40
Buran Urazmatov
Ўн битта бўлиб ўзларинг жарима майдончаси ичига қамалиб олмасанглар бўлди. Футбол кўрайлик маза қилиб.
   
25 mar 11:59:22
Uzbekiston Uzbekiya
Xujum qilinglar prissing qilinglar xullas yaxshi uynanglar ximoyaga yotib olmanglar shunda bizni bollar xam yaxshi uynaydi xullas chiroyli uyin kuraylik
   
25 mar 11:59:02
Doktor D
омадинг ни бермасин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика