Latest news

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  12 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум" News

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ёзги трансфер бозорида таркибни кучайтириш ишларига жиддий киришган.

Сайтимиз манбаларига кўра, "Қизилқум" клуби раҳбарияти селекция ишлари билан машғул. Айни пайтда "Локомотив" қароргоҳини кеча тарк этган Игнатий Нестеров ва Ойбек Қиличев кейинги фаолиятини "Қизилқум" билан боғлаш арафасида.

Кеча хабар берганимиздек, "Қизилқум" АГМКнинг собиқ ҳимоячиси Владислав Касмининдан ташқари "Сурхон"нинг қатор футболчиларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан қанот вингери, ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Ҳусниддин Ғофуров, марказий ҳимоячи Дарко Станоевич ва ҳужумчи Александр Касьян "Қизилқум" жамоаси қизиқишлари доирасида. Айни пайтда клуб мазкур футболчилар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Менежер Ҳамиджон Актамов қисқа фурсатдаги танаффусдан кейин "Қизилқум" бошқарувига қайтишини катта трансферлар орқали амалга оширишни режалаштирган.

Бундан ташқари ҳам клуб жамоага яна маҳоратли футболчиларни таклиф этишни мўлжаллаган.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жорий мавсум Суперлигада 9-турдан кейин умуман ғалаба қозонмаган ва 2 дуранг эвазига қўлга киритилган 2 очко билан жадвалда 13-ўринни мустаҳкам турибди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика