Latest news

17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  2 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  9 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  10 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа" News

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа"

Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" жамоаси қишки трансфер ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий мавсумни АГМКда ўтказган Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Юртимизда 4 йилдан бери тўп тепиб келаётган сербиялик 3 мавсумни Олмалиқликлар, яна бир йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Жамоасини ўзгартиришга қарор қилган футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

-  Йован аввало янги жамоа билан табриклаймиз. Олмалиқда бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдингиз. Шундай экан АГМКдан кетишингиз нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатдан ҳам учта яхши мавсумлар ўтказдим. Мен бундан хурсандман. Фаолиятимдан нолимайман. Бунинг учун АГМКга раҳмат айтаман. Шунингдек илк бор "Локомотив" билан ОЧЛда иштирок этдим. Уларга ҳам ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Ўйлашимча муҳит ва дунёқарашни ўзгартириш вақти келганди. Шу боис жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Одатда футболчилар бирор таклиф келиб тушса яхшилаб ўйлашади ва бир қарорга келишади. Лекин сизнинг "Навбаҳор"га ўтишингиз жуда тезда рўй берди...
- Мен кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Таклиф тушди ва уни қабул қилдим.  Самвел Бабаян билан ўз вақтида "Локомотив"да бирга ишлаганмиз. Мен учун бегона мураббий ҳисобланмайди.

- Бошқа клублардан ҳам чорлов олдингизми?
- Албатта таклифлар ҳар доим бўлган. Лекин мен Ўзбекистонда қолишни маъқул кўрдим. "Навбаҳор" мен учун энг яхши танлов эди.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз орқали сизда қизиқ анъана бор. Яъни ҳар мавсумни соврин ва ёки юқори ўринларда якунлаяпсиз. 2018 йил АГМК билан мамлакат кубоги соҳиби, 2019 йил "Локомотив" билан кумуш медаллари ва сўнгги икки йилда бронза медаллари. Буни "Навбаҳор"да ҳам давом эттиришингизга ишонасизми?
- "Навбаҳор" жуда яхши жамоа. Бу жамоа турнир жадвалида юқори ўринларга кураша олади. Ушбу йўлда қаттиқ меҳнат қиламиз. Ўйлайманки якунда ўз мақсадимизга эришамиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика