Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби News

“Ёшлик”нинг ёш футзалчилари мусобақа ғолиби

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Жамоладдин Абдуллаев) томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб спорт турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб мусобақа ва турнирлар ташкил этилди.

Муболаға эмас, 2005 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида футзал бўйича уюштирилган СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ҳам қатнашчиларга байрамона кайфият улашди.

Мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ўйинлар аввалига уч гуруҳда ташкил этилди. Гуруҳ ўйинлари ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финалга йўл олди.
-Маҳорат масканимизда ҳар бир қутлуғ сана ва умумхалқ байрамлари муносабати билан биринчиликлар ўтказиш йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, авваламбор тарбияланувчиларимизнинг малака ва тажрибасини оширишга қаратилган. Қолаверса, ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишларини таъминлашдир. Ишончим комилки, уюштирилаётган мусобақаларимиз чоғида ниятларимизга эришяпмиз, - дейди спорт мактаби методисти Анвар Алимов.

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, тренери Илёс Хайров) жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни “Гурлан” (Гурлан тумани, тренери Қаҳрамон Сотиболдиев) жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин “Спартак” (Урганч шаҳри, тренери Маркс Қурамбоев) ва “Лочин”(Урганч тумани, тренери Шихназар Оллаберганов) жамоаларига насиб этди.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика