Latest news

11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  0 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  4 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони News

“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони

Бу йилги “Хоразм вилояти ҳаваскорлар футбол лигаси-2020”(2-лига) мусобақаси пандемия сабабли қисқа фурсатда ўтказилди.

Учрашувлар марказлашган ҳолда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадиони ва Хоразм вилояти футбол маҳорати мактаби майдонида уюштирилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа “А” ва “В” гуруҳларига тақсимланган ҳолда бир даврали тизимда ўзаро куч синашишди. Босқич ўйинлари якунига кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Ушбу босқичда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев)нинг “Ёшлик” жамоаси ва “Ҳазорасп”(Ҳазорасп тумани) жамоаси рўпара келди. Бу ўйинда “Ёшлик” футболчилари ғалаба қозонишди, 3:2. Иккинчи ўйинда “Хоразм U-18” жамоаси “Хива т.”(Хива тумани) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳал қилувчи ўйинлар “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ташкил этилди. Хусусан, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Ҳазорасп”лик футболчилар “Хива т.” жамоасини 7:1 ҳисобида енгишди. Финалда вилоят марказининг икки жамоаси “Ёшлик” ва “Хоразм U-18” жамоалари рўпара келди. Таркибига Рўзим Аҳмедов, Маркс Қурамбоев, Жамоладдин Машарипов сингари тажрибали футболчиларни, иқтидорли ёшларни жамлаган “Ёшлик” жамоаси рақибини йирик ҳисобда доғда қолдирди, 8:2. Шундай қилиб, “Ёшлик” жамоаси 2020 йилги Хоразм вилояти чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу жамоанинг муваффақиятининг яна бир жиҳати шундаки, унга нафақат Хоразм воҳасида, умуман, республикамиз футбол ихлосмандларига ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши танилган Вали Султонов устозлик қилмоқда.
“Ёшлик” жамоаси футболчилари биринчилик мобайнида рақиблари дарвозасини 49 марта ишғол қилишди. Шундан, Рўзим Аҳмедов – 14 та, Жамоладдин Машарипов-8 та, Шоҳруҳ Искандаров – 5 та, Маркс Қурамбоев, Жавлон Эгамов, Шоҳруҳ Ёқубов, Сирожиддин Хўжаев – 4 тадан, Сарвар Ҳажибоев – 2 та, Низомаддин Отаниёзов, Бобур Раҳимберганов, Бахтиёр Норбоев, Менглибой Жумабоев – 1 тадан гол муаллифи бўлишди. Рўзим Аҳмедов мусобақанинг тўпурари сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими қатнашган Хоразм вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ф.Эрманов сўзга чиқиб, юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, совринли ўринларни эгаллаган жамоалар футболчиларини эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, ғолиб ва совриндор жамоаларни вилоят ҳокимлигининг кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари ва бошқа иштирокчи жамоалар ҳам ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика