Latest news

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  85 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  26 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди News

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди

Tags :  Gothia Cup
Жорий йилнинг 17-21 июль кунлари Швециянинг Гётеборг шаҳрида имконияти чекланган футболчилар ўртасида "Gothia Cup" турнири бўлиб ўтди.

Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакати жамоалари иштирок этган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон – Швеция терма жамоасига қарши майдонга чиқишди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришган жамоамиз рақибларини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор чемпионликни қўлга киритишди.

Кеча, 22 июль куни Швециядан қайтиб келган чемпион жамоамизни  Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди.

-Терма жамоа сафида  вилоятимизнинг  Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларидан  Шуҳрат Жўраев, Дилшод Жўраев, Денис Никитин, Дилмурод Азимов ва мураббий Азамат Мўминов ҳам мазкур халқаро турнирда иштирок этиб, чемпионлар сафидан жой олишди,-дейди Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов. - Ушбу чемпион ёшларимиз кеча Оққурғон туманида ҳам муносиб кутиб олиниб, ҳокимлик томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мамлакатимиз байроғини халқаро аренада баланд кўтарган чемпионаларимизнинг ёрқин ғалабаси ёшларимизга ўзига хос ҳавас ва спортга бўлган иштиёқни ошишига хизмат қилиши табиий.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика