Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Ёшлар лигаси: “Қизилқум” – “Насаф” 1:5 News

Ёшлар лигаси: “Қизилқум” – “Насаф” 1:5

"Насаф" ёшлари кетма-кет иккинчи ғалабани тантана қилишди.

Учрашув дебютидаёқ вакилларимиз ҳисобни очишди. Жамоамизнинг навоийлик ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев навоийликлар дарвозасини ишғол этди. Орадан беш дақиқа ўтгач, футболчиларимиз ҳисобдаги фарқни оширишди. Бу гал Дониёр Нарзуллаев жамоадошлари бошлаган ҳужумни самарали якунлади. Бўлим ўрталарига келиб Севдиёр Ҳамроқулов тепган тўпни кутилмаганда Алибек Туробов қўлидан чиқариб юборди ва тўп дарвоза тўридан жой олди.

Иккинчи бўлимда ёш футболчиларимиз рақиблари дарвозасини яна уч марта ишғол этишди. Дастлаб Бобур Абдуҳолиқовни шериклари ажойиб вазиятга чиқаришди. Тобора маҳоратини ошириб бораётган ҳужумчимиз қийинчиликсиз дарвоза ишғол этди. Кейинчалик биринчи гол муаллифи Ислом Кенжабоев рақиб жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди. Навоийликлар посбони Дилшод Ҳамроев кутилмаганда тўпни оёқлари орасида ўтказиб юборди – 1:4. Ўйинга якуни нуқтани захирадан майдонга тушган Сирожиддин Қўзиев қўйди. У рақибнинг икки ҳимоячисини ажойиб тарзда алдаб ўтиб тўпни дарвозанинг пастки узоқ бурчагига аниқ йўналтирди – 1:5.

Ёшлар лигаси, 20-тур.

“Қизилқум” – “Насаф” 1:5 (0:2)

Ҳакамлар:
Дилшод Каримов, Олимжон Абдуҳалимов, Ўктам Бобомуродов, Зокир Қодиров.

Назоратчи: И.Шарипов.

“Қизилқум”: Дилшод Ҳамраев, Виктор Григорьев (Саиджон Ҳайитов, 17), Севдиёр Ҳамроқулов, Достон Абдураҳмонов (Ҳусниддин Фазлиддинов, 67), Баҳром Нарзуллаев, Руслан Искандаров, Бобуржон Ўроқов, Нуриддин Раҳматуллаев, Сардор Жаҳонов, Файзулла Қамбаров, Маъруф Тиллаев (Диёрбек Раҳмонов, 70)

Захирадагилар: Шахзод Асатов, , Бобур Жўрақулов, Сардор Пўлатов, Ғайрат Давронов,.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов (12. Умиджон Эргашев, 78) 4. Самандар Очилов, 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с), 10. Ислом Рашидхонов, 14. Бобир Абдиҳолиқов (24. Ботиржон Тўраев, 79), 22. Ислом Кенжабоев (47. Сирожиддин Қўзиев, 72), 28. Сардор Саъдуллаев (19. Наврўзжон Иззатиллаев, 60) 33. Кенжа Тўраев, 38. Дониёр Нарзуллаев (9. Дилшод Хушбаков, 46).

Захирадагилар: 27. Акбар Муродов, 29. Жаҳонгир Қурбонбоев,.

Голлар: Севдиёр Ҳамроқулов (27) – Ислом Кенжабоев (2, 71), Дониёр Нарзуллаев (7), Бобир Абдуҳолиқов (63),Сирожиддин Қўзиев (88).
 
Огоҳлантириш: С.Жаҳонов (57) С.Ҳамроқулов (74), Н.Раҳматуллаев (80) - Р.Жавлиев (55), И.Кенжабаев (68).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика