Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Ёшлар лигаси: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” 0:2 News

Ёшлар лигаси: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” 0:2

“Бунёдкор” ёшлари Наманганда “Навбаҳор”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашув Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтди. Бу эса ёшлар учрашуви бўлишига қарамасдан стадионга кўп сонли мухлисларни ташриф буюришига сабаб бўлди. Ҳар иккала жамоа аъзолари йиғилганлар қаршисида имкон қадар чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди ва қайсидир маънода буни уддалашди ҳам.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг таркибда юз берган ўзгаришлар жамоалар ўйинига таъсир кўрсатди. Айниқса, “Бунёдкор” сафида майдонга тушган янги кучли жамоа ўйинини ижобий томонга ўзгартирди. 62-дақиқада Вячеслав Пурак уч футболчини алдаб ўтиб, 14-15 метрлардан кучли забаси билан дарвозани аниқ нишонга олди ва учрашувдаги ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, захирадан майдонга тушган яна бир олдинги чизиқ вакили Владислав Нуриев гол муаллифига айланди. У Миржамол Қосимовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси йўналишини ўзгартириб, дарвозабонни чалғитган ҳолда “Бунёдкор”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари Наманганда ишончли ғалабани қўлга киритишди ва ёшлар лигаси пешқадами “Пахтакор” билан очколар фарқини 4тагача қисқартиришди.

Ёшлар лигаси, 20-тур

НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:0)
Голлар
: Вячеслав Пурак 62 (0:1), Владислав Нуриев 68 (0:2)
Огоҳлантиришлар: О.Валижонов 17, А.Бобожонов 51, С.Тошпўлатов 60 – Р.Ашурматов 24, М.Қосимов 58, В.Пурак 74, В.Нуриев 87

Навбаҳор”: 32.Нодижон Ашурматов (46.Хуршид Хўжаев 46), 2.Фарруҳ Умаралиев (6.Акбарали Холдаров), 3.Ботир Тўрабоев (21.Аъзам Алиев 46), 5.Муҳаммад Расулов (88.Азамат Бобожонов 46), 7.Сардор Теляков, 8.Билол Шарофиддинов, (4.Жавоҳир Олимжонов 80), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Отабек Валижонов (9.Иброҳим Исмоилов 46), 22.Санжар Тошпўлатов, 23.Илҳом Алибоев (27.Дониёр Иномов 72), 29.Омон-Биик Ҳалилов
Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов (54.Босит Раҳимов 70), 6.Анвар Ғофуров, 7.Нодир Мавлонов (1.Владислав Нуриев 46), 15.Эргаш Исмоилов (10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов 76), 21.Фарҳод Намозов, 28.Хуршид Ғиёсов (18.Шоҳзод Абдураҳимов 82), 30.Сардор Азимов (23.Георгий Погосов 46), 33.Рустамжон Ашурматов (14.Вячеслав Пурак 46), 44.Ислом Қобилов, 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
Ҳакамлар: А.Раҳимов (Андижон), М.Мажидов (Наманган), А.Жабборов (Наманган)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
25 август. Наманган. “Марказий” стадион.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика