Latest news

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  5 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Ёш футболчилар учун “Сергели Арена”да ажойиб байрам News

Ёш футболчилар учун “Сергели Арена”да ажойиб байрам

Кеча, 31 май куни, пойтахтимизнинг Сергели туманидаги “Сергели Арена” мажмуасида Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишланган блиц-турнир ташкил этилди.
Мусобақа 2005-2006 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида ўтказилиб, баҳсларда мезбон жамоа “Сергели Арена” (мураббий Аҳрор Рустамов) ҳамда “Бунёдкор” (Аъзам Ҳафизов) , “Пахтакор-1” (Улуғбек Рўзимов), “Пахтакор-2” (Бахтиёр Нуралиев) вакиллари тўп суришди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, турнирдаги ташкилотчилик савияси барча-барчага манзур тушди. Ёш болажонлар учун барча қулайликлар яратиб берилди. Яъни болалар байрами муносабати билан уюштирилган ушбу турнир болалар учун чин маънода ажойиб ва байрамона тарзда ўтказилди.



Беллашувлар натижалари:
1-тур

Бунёдкор – Пахтакор-1 0:2
Сергели-Арена – Пахтакор-2 0:2
2-тур
Бунёдкор – Сергели-Арена 3:0
Пахтакор-1 – Пахтакор-2 4:0
3-тур
Сергели-Арена – Пахтакор-1 1:4
Пахтакор-2 – Бунёдкор 0:1

Якуний жадвал

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Пахтакор-1

3

3

0

0

10-1

9

2

Бунёдкор

3

2

0

1

4-2

6

3

Пахтакор-2

3

1

0

2

2-5

3

4

Сергели-Арена

3

0

0

3

1-9

0



Учрашувларни бошқарган ҳакамлар: Санжар Шерназов, Умид Содиқов
Номинациялар ғолиблари:
Энг яхши дарвозабон – Фарруҳ Қурбонов (Пахтакор-1)
Энг яхши ҳимоячи – Иззатилла Юсупов (Сергели-Арена)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Мусахон Баҳодирхонов (Бунёдкор)
Энг яхши ҳужумчи – Аюбхонхўжа Улхўжаев (Пахтакор-2)
Энг яхши ўйинчи – Улуғбек Кенжаев (Пахтакор-1)

Турнир якунлангач, биз мусобақага келган баъзи инсонлар фикрлари билан қизиқдик.



Маъмур Юсупов, Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчи вице-президенти:
- Аввало, шуни айтиб ўтишни истардимки, “Сергели Арена” мажмуаси раҳбарияти бугунги турнирни юқори даражада ўтказиш йўлида катта меҳнат амалга оширди. Бу учун мен уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мазкур мусобақа бизнинг иш режамиздаги турнирлардан бири, холос. Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишлаб биз бугуннинг ўзида Тошкент шаҳрида учта мусобақа ташкил этдик. Бундай баҳслар яна давом этади. Умуман, болалар-ўсмирлар футболини бутун мамлакатимиз бўйлаб ривожлантиришда федерациямизнинг ҳиссаси улкан, деб ҳисоблайман. Биргина шаҳар клублараро чемпионатида 28та клуб ҳар йили 7 хил ёш тоифалари билан иштирок этишининг ўзи иш кўламимизнинг нечоғли катталигини яққол кўрсатади. Аммо бу билан чегараланиб қолмасликка доимо интилиб келмоқдамиз.

Улуғбек Рўзимов, “Пахтакор-1” жамоаси мураббийи, 12-Осиё Ўйинлари ғолиби:
- Турнир яхши ўтди. Бизнинг таассуротларимиз жуда ҳам ижобий. Болалар мусобақалари айнан бугунгидай савияда ташкил этилишини хоҳлардим. Ўйлайманки, бугун барча болажонлар уйларига мазза қилиб қайтишди.

Жамоам биринчи ўринни эгаллади. Бу ёш болалар учун энди бошланиши. Уларни келажакда кўп машғулотлар, йиғинлар ва турли мусобақалар кутиб турибди.

“Сергели-Арена” ўйинчиси Лазизбек Равшановнинг онаси Шаҳноза опа:
- Ўғлим “Сергели-Арена” жамоасида шуғулланади. У 2007 йилда таваллуд топган. Уларнинг байрамига бағишлаб ўтказилган турнирдан жудаям хурсандман. Айниқса таътил кунлари бўш вақтини шу тарзда мазмунли ўтказаётгани қувонарли.



Илҳомжон Ҳаққулов, “Бунёдкор” ўйинчиси Аслиддин Аҳмадовнинг отаси:

- Биз аслида Жиззах вилояти Дўстлик туманиданмиз. Хабарингиз бор, Жиззах вилояти Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари учун сўнги йилларда етарлича футболчилар етказиб беряпти. Шунинг учун мен ҳам, ўғлим ҳам Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Ойбек Қиличев, Диёржон Туропов каби етакчи ўйинчиларга ҳавас қиламиз. Бир кун келиб, Аслиддин ҳам улар каби катта футболчи бўлишини орзу қиламан. Бу борада унга футболнинг илк сирларини ўргатаётган мураббийи Аъзам Ҳафизовга миннатдорчилик билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, барча болаларни байрам билан табриклайман. Улар ҳамиша соғ ва омон юришсин! Биз ота-оналарга уларнинг саломатчилигидан бошқа ҳеч нарса керак эмас.

Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика