Latest news

08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  12

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб News

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб

"Хоразм"да хотира турнири.

Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси  тасарруфидаги  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз  фидойиси ва жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят турнири ташкил этилди.  Хотира турнирида 12 та жамоа  ғолиблик учун майдонга чиқди. 

 Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақанинг финалида Урганч шаҳрининг “Бинокор” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари ўзаро баҳс юритди. Бу ўйинда туманнинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи марта ўтказилаётган турнир ғолиби бўлди. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Фахрли учинчи ўрин учун кечган учрашувда вилоят марказининг икки жамоаси “Жуниор” ва “Жайҳун” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Жуниор” жамоаси  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 "Мазкур турнирни ўтказишда нафақат вилоятимиз, умуман, республикамиз спортида муносиб из қолдирган Шуҳрат ака Ваисовнинг фарзандлари ва яқинлари бош-қош бўлишди. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда,  миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади", - дейди мусобақа бош ҳаками  Анвар Алимов. 

 Бинобарин, турнирнинг ёпилиш маросимида марҳум Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, дўстлари  ва шогирдлари жам бўлишди. Унда сўзга чиққан воҳа спортининг фахрийси Дурди Ражапов, спорт устаси Александир Ларцев, спорт усталигига номзод Владимир Воробьев ва бошқалар Ш.Ваисовнинг ҳаёт даврида босиб ўтган сермазмун ва самарали меҳнат йўли, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб, эндиликда, бу инсон бошлаган хайрли ишлар, эзгу   анъаналар шогирдлари томонидан давом эттирилаётганини фахр билан қайд этишди. 

  Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор жамоалар, мураббийлар ҳамда турнирнинг энг яхши футболчилари  Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан  тақдирланишди. 

 


Икром Худойберганов, Урганч шаҳридан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика