Latest news

08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  7 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда News

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг футбол тўгаракларида минглаб ёш “чарм тўп” усталари камол топмоқда.

Уларнинг етук футболчилар бўлиб вояга етиши йўлида малакали мураббийлар камарбаста бўлишаётир. Бунинг баробарида, ёшларнинг маҳоратини янада ошириш учун турли миқёсдаги мусобақалар ташкил этиляпти.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти ташаббуси билан 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уюштирилган очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.

Урганч шаҳрида бир неча кун мобайнида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 16 та - Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги БЎСМ жамоаси ғолиблик учун баҳс юритди. Мусобақа аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди, сўнгра гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар учрашувларни давом эттиришди.

Ярим финалда “Академия”(Янгибозор тумани) жамоасининг ёш футболчилари “Хонқа БЎСМ”(Хонқа тумани)даги тенгдошларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жуфтликда “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) жамоаси “Хива БЎСМ”(Хива тумани) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Академия” ва “Ёшлик” жамоалари орасида кечган ҳал қилувчи беллашув ниҳоятда ҳаёжонли кечганлиги билан ажралиб турди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмагач, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда вилоят маркази вакилларининг қўли баланд келди(4:2). Натижада, “Ёшлик” жамоаси 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика