Latest news

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  2 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  6 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  11 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим" News

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим"

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров қўшилганди.

Бунга қадар "Бунёдкор" клубининг турли жамоаларида фаолият олиб борган мураббий эндиликда "Андижон"да Отабек Ғуломхўжаевга яқиндан кўмаклашади. Биз бу борада Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"ни тарк этиш ва "Андижон" мураббийлар штабига бориб қўшилиш жараёни қай тариқа юз берди?

- "Бунёдкор"да 10 йилдан ошиқ давомида фаолият олиб бордим. Фаолиятимда янги саҳифа очишни, жамоамни ўзгартиришни ўйлаб юрган эдим. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг таклифига кўра "Андижон" жамоасига келдим. Чорлов тушгач анча вақт ўйладим ва розилик бердим.

- Отабек Ғуломхўжаев билан аввал ҳам "Бунёдкор" академиясида бирга фаолият олиб боргансиз. Ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги аниқ. Демак ўзаро ҳамкорлик эндиликда "Андижон"да ҳам давом этади...

- Тўғри таъкидладингиз. "Бунёдкор" академиясида 2000 йилда туғилган футболчиларга бирга устозлик қилганмиз. Бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Бир-биримизни тушунишимизда муаммо бўлмайди. "Андижон"даги ҳамкорлигимиз самарали бўлади, деб ўйлайман. 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб бордингиз. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор-2" жамоасида. Балки, Суперлигада ишлаш истаги кучлилик қилгандир? Чунки, сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланиб бўлган... 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг штабидаги фаолиятим фойдали бўлди, дея оламан. Ўша йили биз совриндорлар сафига қайтдик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. Вадим Абрамовдан кўп нарсалар ўргандим. Ўрганганларимни "Бунёдкор-2" жамоасида қўллашга ҳаракат қилдим. Ёмон натижа қайд этмадик. Суперлигада ишлаш истаги йўқ эмасди. Шунинг учун "Андижон" таклифини қабул қилдим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Мавсум стартига қадар тайёр бўлиб улгурамиз. Кўплаб ёш футболчилар қатори легионерларни ҳам кўрикдан ўтказмоқдамиз. Тошкентдаги йиғинда иштирок этган хорижлик футболчилар жамоамизга мос келмади. Ҳозирча икки нафар легионер билан шартнома туздик. Яна бир ҳужумчи келиш арафасида. Жисмоний ҳолатимиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бу йил яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин, жамоани нолдан қуряпмиз. Ўтган йилги таркибдан 3 нафар футболчи қолган. Шу боис бироз қийналдик. Лекин, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика