Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  13 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Ёрқин Назаров: "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди" News

Ёрқин Назаров: "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Турон" – "Пахтакор-79" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг "Турон" устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида 

- Авваламбор, "Турон" мухлислари, жамоа раҳбарияти ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ҳаво иссиқ бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Рақиб биринчи лига жамоаси бўлгани учун бизнинг йигитлар ўйинга тўлиқ эътиборни жамлай олмасликлари мумкинлигидан чўчиб тургандим. Амалда ундай бўлмади ва ажойиб ғалабани қўлга киритдик. "Пахтакор-79" бугун бизга жанг таклиф қилди. Учинчи голдан кейин бироз тин олдик. Яхши ўйин бўлди.

- "Бухоро" билан ўйинга қараганда фарқли таркибни майдонга туширдингиз. Бу "Насаф" билан ўйиндан олдинги ротация билан боғлиқми?

- Бугун бир неча ўйинчиларга дам бердик. Бир икки футболчиларни кўздан кечирдик. Улар яхши таассурот қолдиришди. Мавсум узун, ҳали кимдир жароҳат олиши мумкин. Шу маънода барибир захира керак бўлади. Кейинги ўйин "Насаф"га қарши. Ушбу ўйинга тайёрланишни бошлаймиз.

- Жамоада яна бир Осиё чемпиони, Нодирбек Абдураззоқов пайдо бўлди. У йигит бугун қайдномага киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Кеча Нодирбекни рўйхатдан ўтказдик. Эртага у жамоа базасига етиб келади. Кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайди. Унинг формаси қандай эканини билиб олишимиз керак. Тактикамизга яхши мослашиб кетишига ишонамиз.

- Холмуродов бугун биринчи таймда яхши ўйнай олмади. Бунга сабаб нима?

- У ёш ўйинчи. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилганди. Бугун эса асосий таркибда майдонга туширдик. Ҳаракатлари яхши. Секин-секин у бизнинг тактикамизга мослашиб кетади. У жуда тез, келажаги порлоқ ўйинчи. Бугун баъзи ҳолатларда тактикамизга туша олмади. Лекин унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Холмуродов агарда ўйнаб кета олса, уни ёрқин келажак кутмоқда. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика