Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

⚡️Ёрдам қўлини чўзган Иордания, ўз уйида таслим қилинган БАА ёхуд Ўзбекистон аввалги саралашларда қандай натижалар қайд этган? News

⚡️Ёрдам қўлини чўзган Иордания, ўз уйида таслим қилинган БАА ёхуд Ўзбекистон аввалги саралашларда қандай натижалар қайд этган?

Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2024 йил Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.

Париж олимпиядаси томон илк қадамни ташлайдиган вакилларимиз гуруҳда Афғонистон, Гонгконг, Эрон билан куч синашади. Бир қарашдаёқ саралашдан ўтиш осондек, лекин вақтида биз бу борада муаммоларга учраганмиз. 


2013 йилги Осиё кубоги саралаши 

ОФК 2013 йил илк бор қитъа миқёсида U-23 Осиё кубоги мусобақасини ташкил қилди. Саралаш баҳсларига 2012 йил 14 февраль куни қуръа ташланди ва унда 41та терма жамоа қатнашди. Алексей Евстафеев бошчилигидаги U-21 терма жамоамиз Непал мезбонлик қилган саралашда Иордания, Яман, Непал, Бангладеш билан бирга "D" гуруҳидан жой олди. Бангладеш ва Непал тўсиғидан ўтган ҳамюртларимиз Яман билан дуранг қайд этиб, Иорданияга мағлуб бўлади. Якунда эса терма жамоамиз иккинчи ўрин билан финал босқичига йўлланма олган. 

Бангладеш - Ўзбекистон 1:2

Голлар: Эмон Маҳмуд 55 - Павел Смоляченко 40, Шоҳруҳ Гадоев 74

Ўзбекистон - Непал 4:2

Голлар: Шоҳруҳ Гадоев 7,56, Темурхўжа Абдухолиқов 9, 86 - Анил Ожа 33, Сужал Шрестра 42

Яман - Ўзбекистон 1:1

Голлар: Садам Хусаин 41 - Темурхўжа Абдухолиқов 45+1

Ўзбекистон - Иордания 1:3

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 32 - Одаи Хадр 82, 87, Бани Аттах 90+5


2016 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи

Аслида Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига саралашга оз фурсат қолганда Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланади. Бангладешда ўтган саралашга терма жамоани Бахтиёр Ашурматов олиб боради. Ҳиндистон ва Бангладешни ишончли ҳисобда енгган терма жамоамиз охирги турда Сурияга мағлуб бўлади. Бу эса финал босқичига чиқиш масаласини чигаллаштиради. Вазият эса қуйидагича эди. 

 Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида 6 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаган. Олимпиячиларимизнинг тўплар нисбати +5. Ўзбекистон U23 ушбу натижаси билан иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида 5 жамоа бўлиб турганди. Агар "B" гуруҳида 2 ўрин эгаси биздан яхшироқ натижа кўрсатса, 23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Осиё чемпионати ва Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларидан қуруқ қоларди. 

Бунинг учун 

1. Иордания - Қувайт ўйини дуранг билан тугаши. Бу ҳолатда Қувайт гуруҳда қолиб кетади.

2. Иордания Қувайтга 5:0 ҳисобида мағлубиятга учраши. Бунисида эса Иордания йўлланмани қўлдан бой беради.

Якунда Иордания Қувайт билан муроса кўчасини танлайди (3:3) ва бизни Қатарга ўзи билан олиб кетади. 


Ўзбекистон - Ҳиндистон 2:0

Голлар: Игорь Сергеев 87, Владимир Козак 90+2

Бангладеш - Ўзбекистон 0:4

Голлар: Жалолиддин Машарипов 4, Сардор Раҳмонов 12, 29

Сурия - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Омар Ҳарбин 29, 45+2 - Аббосбек Махсталиев 59

2018 йилги Осиё кубоги саралаши

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк тарихий онларига қадам 2017 йил саралашидан бошланганди.  

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги олимпия терма жамоамиз квалификацион раундда Ливан, Непал ва мезбон БАА билан бир квартетдан жой олганди. Дастлабки икки беллашувда вакилларимиз айтарли жиддий қаршиликка учрамади. Ливан ишончли 3:1, Непал эса 2:0 ҳисобида таслим этилди. Мусобақа финал босқичига эса гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган терма жамоаларгина муаммосиз йўл оларди. Иккинчи ўрин эса аҳволимизни анча мураккаблаштириши тайин эди. Буёғи ҳисоб, китоб ва математика. Эсингизда бўлса 2016 йил Қатардаги турнир саралашида ҳам сўнги турда Сурияга мағлубиятга учраб қолган жамоаларнинг ёрдами билан ҳал қилувчи босқичга чиққандик. БАА билан учинчи тур барчасига ойдинлик киритиши керак эди. Мағлубият икки жамоанинг зарарига ишларди. Якуний паллада Ислом Қобилов ва Жавоҳир Сидиқовнинг голлари амирликлар устидан ғалабани таъминлаган.  "Оқ бўрилар" юз фоизлик натижа 9 очко билан финал босқичига йўлланма олган. 

Ўзбекистон - Ливан 3:1

Голлар: Ҳалил Ҳамис (автогол), Бобир Абдихолиқов 30, 38 - Ҳасан Ҳаммуд 58

Непал - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Достон Турсунов 21, Азиз Ғаниев 80

БАА - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Ислом Қобилов 67, Жавоҳир Сидиқов 90

2020 йилги Осиё кубоги саралаши

Равшан Ҳайдаров бу паллага келиб ўзи бошқараётган терма жамоани сербиялик Любинко Друловичга топширганди. Саралашга эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Гуруҳда Покистон иштирок этмаган ва Ҳиндистон, Тожикистон, Ўзбекистон финал босқичи йўлланмаси учун курашган. Друлович шогирдлари квалификацион раундда у қадар ёрқин ўйин кўрсатмаган, Тожикистон билан дуранг ўйнаб фақатгина 1та тўп фарқидаги устунлик эвазига Таиланддаги қитъа турнирига йўл олганди. 

Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3 

Голлар: Ислом Қобилов 45+1, Бобир Абдихолиқов 78, 83

Ўзбекистон - Тожикистон 0:0

2022 йилги Осиё кубоги саралаши

Бу сафар терма жамоамиз Тимур Кападзе бошчилигида U-21 номи остида мусобақага борадиган бўлди. Аслида Равшан Хайдаров бошчилигида 2021 йил бошидан тайёргарликни бошлаган терма жамоада 1999-2000 йилда туғилган футболчилар жамланганди. Бироқ режага ўзгартириш киритилди ва 2001-2002, 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа мусобақада қатнашадиган бўлди. Мусобақа финал босқичи мезбонлиги Ўзбекистонга берилган саралаш эса шунчаки тайёргарлик вазифасини ўтаб берарди, холос. Натижалар эса ҳисобга олинмасди. 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:2

Голлар: Отабек Жўрақўзиев 45, Жасур Жалолиддинов 80 - Ҳамид Ал Гамди 40, Муҳсин Ал Қаҳтани 47

Ўзбекистон - Бангладеш 6:0

Голлар: Улуғбек Ҳошимов 13,17, Элдорбек Бегимов 14, Аслиддин Тоштемиров 26, Аббос Файзуллаев 64, Алишер Одилов 89

Қувайт - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Нажи 65 - Диёр Раҳимқулов 37, Хожимат Эркинов 45+2, 90+4, Жасур Жалолиддинов 51, Улуғбек Ҳошимов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика