Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  4 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Ёки бугун ёки ҳеч қачон! News

Ёки бугун ёки ҳеч қачон!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги турида Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувни барча футбол мухлислари учун қизиқарли туюлмоқда. Тўғри, чиндан ҳам қизиқарли. Миллий терма жамоамиз бундан аввалги турда сафарда Хитой терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Агарда ўша баҳсда вакилларимиз ғалаба қозонишганида, ҳозир ҳеч бўлмаганда бизни мағлубиятдан ташқари исталган натижа қаноатлантириши мумкин эди. Ҳар сафар саралаш баҳсларида ўзимизнинг имкониятлардан максимал даражада фойдалана олмаймиз ва якунда гуруҳдаги рақибларимизнинг ўйинига қараб қоламиз. Бу сафарги саралаш баҳсларида бизга Қатар ва Эрон терма жамоалари қайсидур маънода бизга кўмаклашиб юборди. 


Бугун “осиё йўлбарслари”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратсак паралел равишда ўтаётган баҳсда Эронга мухлислик қилишимизга тўғри келади. Биз “Жанубий Корея”ни йирик ҳисобда яъни 4:0 дан кам бўлмаган ҳисобда мағлубиятга учрата олсакгина паралел равишда ўтадиган баҳс аҳамиятсиз бўлиб қолади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ОАВга, “уйдаги баҳсда ёки ғалаба қозонишимиз керак, ёки бўлмасам футбол ўйнамаслигимиз керак”, дея ўз фикрларини билдириб ўтганди. Ҳа, чиндан ҳам Жанубий Кореяга қарши учрашувда вакилларимиз ғалаба қозониши керак. 


Ғалаба қозонганда ҳам “осиё йўлбарслари”ни йирик ҳисобда мағлуб этиши керак. Агарда футболчиларимиз бундай натижани қайд эта олишмаса, барчамиз орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатини яна 4 йил кутишимизга тўғри келади. Нима бўлган тақдирда ҳам бугун бизни фақат ғалаба қониқтиради. Буни терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби яхши тушуниб туришипти. Барча футбол мухлисларини ва журналистларни бир савол қизиқтирмоқда. Бугун терма жамоамиз бош мураббийи асосий таркибда қайси футболчиларни майдонга тушириши мумкин? 


Терма жамоа лагеридан “Насаф” клуби ҳимоячиси Акмал Шораҳмедовга жавоб бериб юборилди. Унинг ўрнига “Пахтакор” футболчиси Даврон Ҳошимов терма жамоага жалб қилинди. Ушбу икки футболчи ҳам ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Хитойга қарши учрашувда Самвел Бабаян ўнг қанот футболчиси бўлган Акамл Шораҳмедов ўрнига марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни асосий таркибда майдонга туширганди. Афсуски ўша учрашувда вакилларимиз яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдалана ололмади ва якунда кичик ҳисобда имкониятни бой бердик. Бу билан Тўхтахўжаев мағлубиятга учрашимизга сабабчи деган фикрдан йироқман. Ўша куни кўпчилик футболчиларимизга омад кулиб боқмади. Терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян бугун биз кутган жанговар таркибни майдонга туширишига умид қиламиз. Бу биз учун ягона имконият, ёки бугун ёки ҳеч қачон. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика