Latest news

Йилнинг энг яхши мухлислари - Наманганда News

Йилнинг энг яхши мухлислари - Наманганда

Ўтган мавсумда Суперлигада энг фаол бўлган мухлислар гуруҳи дея шубҳасиз "Навбаҳор" ишқибозлари кўрсатиш мумкин.

Бутун мавсум давомида наманганлик ишқибозлар "Навбаҳор" жамоасини хоҳ уйда, хоҳ меҳмонда бўлсин фаоллик билан қўллаб-қувватлаб келишди. Шу боисдан ҳам "Навбаҳор" мухлислари 2018 йилнинг энг яхши ишқибозлари дея эътироф этилди.

Намангандаги стадионда эса Суперлигадаги энг шовқин ва чиройли муҳит яратилди. Мухлислар ташрифи борасида ҳам "Навбаҳор" жамоаси мухлислари анча илдамлаб кетишди. Сафардаги учрашувларда ҳам ташриф жиҳатдан кўрсаткич қолишмади. Сайтимиз орқали аниқлаб келинган турнинг энг яхшиларида ҳам 9 маротаба лауреат бўлишга муваффақ бўлишди.


Шунингдек, "Қўқон-1912", Фарғона, Жиззахдаги мухлислар мавсум давомида бир маротабадан лауреат бўлишди. Тошкент жамоалари ишқибозлари икки, бухоролик мухлислар эса мавсум давомида уч бор лауреат деб топилди.


Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" иштирокидаги учрашувларда жами 368375 томошабин ташриф буюрди.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика