Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  4 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат! News

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат!

Йилнинг энг фаол спорт журналисти танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган ватандошларимиз ва уларнинг устозлари, спорт ўқув муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган ижодкорларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлайди!

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сонли қарорига мувофиқ ўтказилади.

Танловга оммавий ахборот воситаларида 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнга қадар эълон қилинган ижодий асарлар қабул қилинади.
1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида.

2-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида.

3-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатгани учун” учта рағбатлантирувчи мукофот таъсис этилган. Ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 11 юнига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Абдулла Қодири кўчаси, 2-уй, 12-қават. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мурожаат учун телефон: (0371) 2346256
Электрон почта: info@minsport.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Матбуот ва  оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида уюштириладиган катта байрам тадбирида тақдирланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика