Latest news

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  20 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Яхшибоев йил давомида қандай натижаларга эришди? News

Яхшибоев йил давомида қандай натижаларга эришди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга сўнгги уч давогарни эълон қилди – Элдор Шомуродов ("Женоа"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф").

Мавсумни деярли стабил ўтказган Жасурбек Яхшибоев эса ҳатто номзодлар бешлигидан ҳам ўрин ололмади. Демак, унинг йил давомида эришган натижаларини эслаб ўтамиз:

- гол+пас системаси бўйича Беларусь чемпионати ўтган мавсумида энг яхши натижани қайд этди – 22 очко (16 гол ва 6 ассист);

- Беларусь чемпионати ўтган мавсум тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади – 16 гол;

- Беларусь чемпионатида мавсум якунларига кўра, йил рамзий жамоасидан ўрин олди;

- Беларусь чемпионатида мавсум якунларига кўра, энг кўп дриблинг қилган футболчилар бешлигидан жой олди – 189 уриниш, улардан 93 таси самарали

- “Энергетик-БГУ” сафида “йил футболчиси”, "энг яхши легионер" ҳамда "энг яхши ҳужумчи" номинацияларида ғолиб бўлди;

- “Шахтёр-Солигорск” билан Беларусь чемпионатида ғолиб чиқиб, ЕЧЛ саралашига йўл олди;

- ўзи ҳаракат қилган жамоаларда бир неча бор “ой футболчиси”, “man of the match” эътирофларига сазовор бўлди ҳамда Беларусь Олий Лигаси томонидан эълон қилинган тур рамзий жамоаларидан ўрин олишга ҳам эришди.

Клубдаги умумий статистика:

Беларусь чемпионати – 27 ўйин, 16 гол, 6 пас;

Беларусь Кубоги – 1 ўйин, 2 та гол;

Европа Лигаси саралаши – 1 та ўйин;

Жами – 29 баҳсда 24 очко (18 гол ва 6 пас).

Терма жамоа сафида Эронга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилди.

Қўшимча: Transfermarkt ҳисоб-китобига кўра, 23 ёшли вингернинг нархи 600 минг евродан 750 мингга кўтарилди (8 декабрь ҳолати).

Маълумот ўрнида, Беларусь нашрларида Яхшибоев "Шахтёр" (Солигорск)нинг тақдирлаш маросимида иштирок этмагани айтилганди, аммо клуб расмий сайтида берилган фотоларда Жасурни жамоа билан чемпионликни нишонлаётганини кўриш мумкин:


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика