Latest news

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью News

"Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи" — "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский билан интервью

Сезган бўлсангиз, сўнгги икки мавсумга келиб Беларусь чемпионатида ўйнаётган футболчиларимиз сони ошди.

2020 йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига бориб қўшилган Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров кўп вақт ўтмасдан ўзларидан ижобий таассурот қолдиришни бошлашди. Бу йилга келиб эса жамоада уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Бобир Абдихолиқов, Дониёр Абдуманнопов, Шаҳзод Убайдуллаев. Қизиқ, нима учун клуб ҳамюртларимизга қизиқиб қолди? Футболчиларимиз учун Беларусь Россиядан кўра қулай чемпионатми? Биз шу ва бошқа саволлар билан жамоа бош мураббий Владимир Белявский билан боғланиб суҳбатлашдик. 

- Европадаги саргузаштларини айнан "Энергетик-БГУ" бошлаган Жасур Яхшибоев бугунги кунда "Шериф"да тўп тепмоқда. У яқинда ЕЧЛда "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Сизда унинг ўйини қандай хулоса уйғотди?

- Жасур Яхшибоев юқори даражадаги футболчи. У жамоаимизга келган илк кунларданоқ буни кўрсатган. Машғулот услубимизга тезда кўникиб кетганди. Натижада биринчи даврадан сўнг Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Иккинчи даврада амалдаги чемпион Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига йўл олди. Мени эътиборимни тортган нарса шу бўлдики, ўзбекистонлик футболчилар жамоавий ўйинга тезда киришиб кетишлари қийин кечади. Бунга жисмоний ҳолат ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яна бир иқтидорли футболчи Шаҳбоз Умаровда жисмоний жиҳатдан формага кириш қийин кечган. Лекин ўз устида ишлади, машғулотларда тер тўкди. Ҳозир мана БАТЭда ўйнаяпти. Умуман олганда футболчиларингиз билан алоқаларимиз яхши. 

- Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров "Энергетик-БГУ"га келишидан олдин ўз жамоасида ўйин амалиётига эга эмасди. Чунончи, Умаров АГМКда ўринбосарлар аъзоси ҳисобланарди. Бундай паллада ҳамма мураббий ҳам дарҳол ишонч билдириб кетавермайди...

- Биласизми, машғулот ва тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилиб беради. Бундай пайтда индивидуал кучли футболчилар билан ишлаш бир мунча қийин бўлади. Лекин жамоамизда машғулотларда 8 нафаргача мураббий ишлайди. Футболчилар билан шуғулланади. Устида ишлайди, кераксиз жиҳатларни камайтиришади. Ҳар бирининг ўз характери бор. Асосийси, биз бир-биримизни тилимизни тушуна олдик. 

- Нима деб ўйлайсиз, Беларусь ўзбекистонлик футболчиларга Европанинг кучли клубларига бориш учун Россия ёки Украинага қараганда қулай чемпионатми? Яъни яхши трамполинми?

- Европадаги кўп чемпионатларда жисмоний ҳолатга катта эътибор қаратилишини жуда яхши биласиз. Хусусан, "Энергетик-БГУ"да бу борада ишланади. Жасур Яхшибоевдан ташқари, Илья Шкурин Москванинг ЦСКА жамоасига кетди. Ҳозирда Киевнинг "Динамо" клубида ҳаракат қилмоқда. 

- Ўтган мавсум иккинчи даврасида ўйнаган Хумоюнмирзо Иминовга ўзини кўрсатиши учун нима етишмади?

- Менимча яна бир йил қолиши керак эди. Яхши ва сифатли ўйинчи. Яхшибоев ва Умаров мавсум олдидан ўтказилган йиғинларда қатнашишганди. Иминов эса иккинчи даврада келиб қўшилди. Шу боис бироз қийналди. Аммо ортиқча эътирозим йўқ. Айтганимдек яна бир йил қолганида умуман бошқа даражадаги ўйинчига айланарди. 

- Айни пайтда "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилаётган Бобир Абдихолиқов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Дониёр Абдуманнопов ҳақида фикрингизни билдирсангиз? 

- Нима деса экан, менталитетми ёки ўзбекистонликларга ҳос бўлган одатми, қийналишади. Ўз ватанларидан олисда соғиниб қолишади. Мана шу жараённи енгиб ўтиш лозим. Шунингдек бу уч футболчи турли ҳолатда келган. Шаҳзод "Шахтёр"дан, Бобур эса "Рух"дан сафимизга қўшилди. Яхши жисмоний спорт формасига кириб олишса ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Бобур Абдихолиқов Украинада деярли ўйнамади. Ўйин амалиётисиз қолган. Шу боис тикланиб олиши зарур. 

- Ўзбекистонлик футболчиларнинг қайси жиҳати сизни қизиқтира олди?

- Тўп билан ишлаш, тезкорлик ва техник томондан кучли. Фақат жисмоний ҳолатда оқсаш бор, холос. 

- Футболнинг ривожланиши учун нима биринчи ўринда бўлиши керак? Пул ёки хоҳиш?

- Биринчи навбатда хоҳиш бўлиши керак. Хоҳиш бўлса, пул топилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика