Latest news

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  0 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

«Яшнобод»нинг яна бир муҳим ғалабаси News

«Яшнобод»нинг яна бир муҳим ғалабаси

Футбол бўйича Тошкент шаҳар иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси гуруҳ босқичи иккинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” футболчилари навбатдаги баҳсда Сергелининг LSF жамоасига қарши майдонга тушди. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтган ўйинда мезбонлар катта шижоат билан бошлашди. Дастлаб 10-дақиқада  мезбонлардан Азамат Бойматов  учрашувда ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб,    Бекзод Аҳмедов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Кўпчилик ўйинда яшнободликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилишаётган бир паллада танаффусгача учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар жуда кўплаб голли вазиятларни юзага келтиришган бўлса-да, имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади”, деганларидек, LSF вакиллари рақиб дарвозасига йўл топиб, ҳисобни қисқартиришни уддалашди — 2:1.

Мазкур ўйинда “Яшнобод” жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушди:
Бобуржон Ҳайдаров, Расулжон Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).
Захирадан майдонга тушганлар: Расул Шуҳратов, Азиз Тўхтаматов, Тоҳир Исроилов, Аҳрор Азаматов, Азиз Файзиев, Ҳожиакбар Олтинов.

“В” гуруҳининг иккинчи жуфтлигида 16-БЎСМ — “Бунёдкор-Б” жамоалари ўзаро куч синашди — 2:3.

 


Тақвимга кўра, гуруҳдаги охирги тур баҳслари 7 август куни бўлиб ўтади. Унда “Яшнобод” — “Бунёдкор-Б”, LSF — 16-БЎСМ жамоалари майдонга тушади. Мусобақа низомига кўра, гуруҳ ғолиби ярим финалга йўлланма олади. Унда “А” гуруҳи ғолиби “В” квартети пешқадамига қарши майдонга чиқади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика