Latest news

20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  29 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  5 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

“Яшнобод”дан голлар шоуси News

“Яшнобод”дан голлар шоуси

Футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувлари тобора қизғин тусга кирмоқда. Куни кеча бешинчи тур баҳслари бўлиб ўтди.

Унда мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” жамоаси “Старт” вакилларини қабул қилди.

Учрашув голларга бой ўтганлиги билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Ўйиннинг 3-дақиқасида мезбонлардан Миржамол Мирзаев ҳисобни очди. Аммо яшнободликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмасдан Александр Сидоров пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 19-дақиқада унинг ўзи мезбонлар дарвозасини иккинчи бор ишғол этиб, “Старт”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг, “Яшнобод” футболчилари “уйғонишди”. Танаффусга қадар яна беш бор рақибларни учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур қилишди — 6:2. Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ яшнободликлар устунлигида ўтиб, “Старт” жамоаси дарвозабонини яна беш бор ранжитишди. Якуний ҳисоб — 11:2.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Иккинчи лига, “В” гуруҳи
5-тур, 2018 йил 15 май (сешанба)
“ЯШНОБОД” — “СТАРТ” — 11:2 (6:2)
Ҳакамлар: 
Игорь Гармашов, Шоҳрух Эркинов, Беҳзод Худойбергенов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
“ЯШНОБОД”: Бобур Ҳайдаров, Расул Раҳмонбердиев, Юсуф Алиев, Шокир Бекназаров, Тоҳир Исроилов, Азиз Тўхтаматов, Баҳодир Даминов, Аббос Саидкаримов, Миржамол Мирзаев, Тимур Васильев (с), Азамат Бойматов.
Захирадагилар: Дилмурод Ахматов, Сойиб Сафаров, Эдем Азимов, Шерзод Хўжаёров, Расул Шуҳратов, Ҳайитмурод Акмалов, Қобил Соҳибов.
“СТАРТ”: Тимур Загудилин, Давронбек Акмалов, Аваз Абдуллаев, Шавкат Тоҳиров, Сардор Содиқов (с), Аҳрор Умаржонов, Ислом Азимов, Шоҳрух Туропов, Асад Абдуқаҳҳоров, Баҳром Йўлчиев, Зафар Нормўминов.
Захирадагилар: Шерзод Ражабов, Александр Сидоров, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Самандар Ҳикматуллаев, Шуҳрат Содиқжонов, Камрон Жалолиддинов, Олим Акбаралиев.
Голлар: Миржамол Мирзаев (3, 39), Баҳодир Даминов (25, 43), Азиз Тўхтаматов (30), Тохир Исроилов (59), Тимур Васильев (41, 49), Расул Шуҳратов (67, 75), Қобил Соҳибов (81) — Александр Сидоров (13, 19).
Четлатиш: Даврон Акмалов (65).

Шундай қилиб, мавсумдаги ўзининг тўртинчи ғалабасини нишонлаган “Яшнобод” жамоаси ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди.

Яшнободликлар навбатдаги турда 22 май куни сафарда “Локомотив-2” жамоаси меҳмони бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика