Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Ярослав Крушельницкий: "Малайзияда футболчиларни алдаш деган нарса йўқ" News

Ярослав Крушельницкий: "Малайзияда футболчиларни алдаш деган нарса йўқ"

Ўзбекистонлик ҳимоячи Ярослав Крушельницкий 2014 йилги мавсумни Малайзиянинг биринчи лигасида иштирок этган "Фельда Юнайтед" клубида ўйнади.
- Малайзияда яхши мавсумни ўтказдим. Гарчи биринчи лигада тўп тепган бўлсам-да, савия жиҳатдан бизнинг олий лигадан қолишмайди. Гапларим ҳазил эмас. Кескинлик ва шиддат борасида керак бўлса олий лигамизни ҳам ортда қолдиради. Жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажариб, биринчи лигадан олий лигага чиқди.

- Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев "Т-Тим" жамоаси билан шартнома имзолашди. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Иккала футболчи ҳам Малайзияда ўзини кўрсата олишади. Менимча, ўзбекистонлик барча футболчилар Малайзия чемпионатида яхши ўйнаш олишади. Қолаверса, у ерда молиявий қийинчиликлар ёки алдаш деган нарса йўқ. Ҳисоб-китоб ишлари вақтида амалга оширилади, - дейди Крушельницкий "Футбол Экспресс" газетасига.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика