Latest news

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Япония U-23 терма жамоаси ўзи қандай ўйнайди: тезкор футбол, ишончли дарвозабон ва юқори реализация News

Япония U-23 терма жамоаси ўзи қандай ўйнайди: тезкор футбол, ишончли дарвозабон ва юқори реализация

Ўзбекистон термасининг Осиё Кубоги U-23 ярим финалидаги рақибини ўрганиб чиқамиз.

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон термаси Осиё Кубоги U-23 ярим финал босқичида Япония термасига қарши майдонга тушади. Муҳим баҳс олдидан "Championat.Asia" журналисти Николай Егоричев ўқувчилар учун японларнинг ўйинини таҳлил қилди.

Ҳимоя
Япония турнирнинг 4 учрашувида 1та гол ўтказиб юборди. Бу эса японлар ўз дарвозаси ёнида сифатли ўйин кўрсатишидан далолат беради. InStat маълумотларига кўра, Япония жамоаси рақибларининг xG кўрсаткичи (эҳтимолий голлар) атиги 1,78ни ташкил қилди. Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, японларнинг рақиблари деярли вазият яратмаган. Фақатгина умуман гол ўтказмай, ярим финалга чиққан Саудия Арабистони улардан яхши кўрсаткич (1,1) қайд этган. Япония термаси ҳаводаги ютилган курашлар (56%) ва ҳимояланишда устун келган эпизодлар сони (58%) бўйича турнирнинг энг яхши жамоалари қаторига киради. Бу рақамларда — Анри Часенинг ҳиссаси катта. Ҳимоячи яқинда 18 ёшга тўлганига қарамай, аллақачон ақлли ўйин намойиш этмоқда. Часенинг онаси Япониядан, отаси эса америкалик. Анри яқинда "Штутгарт"га ўтди ва у ернинг иккинчи жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.




Ҳужумга ўтиш
Япония термаси ҳужумларини кўпинча Часе бошлайди. У биринчи узатмани яхши амалга оширади. Умуман олганда, японлар "вертикал футбол" ўйнайди, яъни рақиб жарима майдонига тўпни имкон қадар тез олиб боришга ҳаракат қилишади. Аммо бу бор кучи билан тўпни олдинга тепиб юборади дегани эмс. Бўш зона излаш борасида Япония термасига тенг келадигани йўқ десак, муболаға бўлмайди. Японлар рақиб ҳимоясини майдон марказига яқин ҳудудгача чиқишга мажбур қилишади.

Бундан кейин бўш зонага "очилиш" ва ўша футболчига кескинлаштирувчи узатма амалга оширилади. Япония термаси тўпни бекорга ва шунчаки олиб юрадиган жамоалардан эмас. Осиё Кубоги U-23 мусобақасида японияликлар 1459та узатма беришган, бу ўртача кўрсаткич. Бу борада Австралия (1984), Жанубий Корея (1899) ва Ўзбекистон (1885) етакчи саналади. Японияга қарши "юқори прессинг"да ўйнашнинг деярли иложи йўқ. Ўзбекистон термаси ҳимоячилари жуда юқорига ўтиб кетмасликлари зарур. Акс ҳолда, японлар бўш зонага эга бўлиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.




Ҳужум
Японларнинг ҳужум гуруҳи ўйинчилари жуда тезкор. Шу билан бирга, улар камдан-кам ҳолларда алдамчи ҳаракатлар амалга оширадилар — бор йўғи 66 уриниш (54%и муваффақиятли) — бу турнирдаги барча жамоалар орасида энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Япония термаси паслар ва жамоавий ўзаро ҳаракатлар билан тўпни ўйинга киритишга уринишади. Японлар деярли ҳаводан пас бермай, комбинацияни ердан амалга оширишади.

Япония термаси майдоннинг рақиб томонидаги учдан бирига 123 марта етиб борган. Ўзбекистон терма жамоасида эса бу кўрсаткич — 199тани ташкил этади. Рақиб жарима майдончасига ёриб кириш японларда — 40та. Ўзбекистонда бунақаси 68 марта юз берган. Шунинг учун, xG кўрсаткичи паст (эҳтимолий голлар) — 3,08. Шу билан бирга, японлар турнирда 8та гол уришга муваффақ бўлишди! Бу ўзаро ўйинда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Жамоа етакчилари

Юқорида таъкидланган Анри Часедан ташқари, Япония термасида Юито Сузуки, Жоэль Фужита ва Зайон Сузукини ҳам алоҳида қайд этиш зарур.




Юито Сузуки — Осиё Кубоги U-23 мусобақасининг энг яхши тўпураридир. Унинг ҳисобида 3 ўйинда 3та гол бор. Кореялик Чо Юн Вук ва Таиланд ҳужумчиси Супханат Муеанта ҳам шунча гол урган. Чорак финал босқичида Сузуки кореяликлар билан кўплаб вазиятлар яратган. Голларидан бирини жарима зарбасидан урган.


ВИДЕОНИ КЎРИШ



Жоэль Фужита — марказий ярим ҳимоячи. Асосан, таянч зонада ҳаракатланади. У жамоаси ўйинини яхши бошқариб, ҳужумлар ритми ва йўналишини тартибга солади. Ҳимояда ишончли ўйнайди, совуққон ва майдонни яхши кўра олади.




Ва ниҳоят, Зайон Сузуки. Унда ҳам Анри Часе каби америка қони бор. Зайон — дарвозабон, БААга қарши учрашувда пенальтини қайтарган. Шундан кейин японлар олдинга ўтиб олиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. У етарли даражада ишончли посбон, турнирда ҳозирча қўпол хатоларга йўл қўймади.

Заиф жиҳатлар
Бир қарашда, Япония термасида ҳеч қандай камчилик йўқдек туюлади. Аммо бундай эмас. Ҳар жамоанинг кучсиз томонлари бўлади. Японлар иккинчи қаватдаги ўйини билан мақтана олмайди, марказий ҳимоячилар бундан мустасно. Осиё Кубоги U-23да Япония термаси ҳаводаги курашда 97 марта иштирок этди. Таққослаш учун, Ўзбекистонда ҳаводаги курашлар сони — 189та.

"Самурайлар"нинг ҳаволатиб узатган тўплари Ўзбекистон учун ортиқча муаммо туғдирмаса керак. Ҳужумда Япония асосан тўпни ерлатиб узатишга, тезкор комбинациялар ва кесувчи паслар билан рақиб ҳимоясини доғда қолдиришга уринади.

Асосийси — японлар "ўз футболи"ни ўйнашига йўл қўймай, ҳар бир қарич ер учун кураш олиб бориш ва бўш зона қолдирмаслик лозим. Ана шунда Япония термаси голли вазиятлар яратиш борасида муаммоларга дуч келиши турган гап. Япониянинг унчалик сезилмайдиган камчиликларидан бири — ҳаддан ташқари қўполлигидир. Японлар турнирда 46та фол қайд этишди. Аммо шундай вазиятда ҳам 2тагина қизил карточка олишга муваффақ бўлишди.




Ҳимоя чизиғидаги ўйинга келсак, японлар ўз дарвозасига яқин нуқтада ишончли ҳаракат қилишади. InStat маълумотларига кўра, Анри Часе барча яккакурашларнинг 76%ида устун келган (88% — ҳаводан). Бу вазиятда ўзбекистонлик футболчилар тўпни рақиб вакилининг ортидаги зонага ташлаш орқали ҳужумга ўтишлари мақсадга мувофиқ. Тўғри очилиш ва вақтида амалга оширилган узатмалар орқали Тимур Кападзе шогирдлари устунликка эга бўлиши мумкин.

Кўриб турганимиздек, Япония термаси — муносиб рақиб. Японларнинг ўзига хос кучли томонлари бор ва бу уларга Осиё Кубоги U-23 ярим финалига чиқиш имконини берди. Лекин бу жамоани идеал деб бўлмайди, албатта. Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлик штаби ўйинга яхши тайёргарлик кўриши лозим. Бу биринчи навбатда, японларнинг тезкор ҳужумини ушлаб туриш билан боғлиқдир.


Николай Егоричев тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика