Latest news

16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  1 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  4 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  10 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  11 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди News

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Rating: +6   

Comments

+1   
24 mar 16:20:35
Jamshid Abdusamadov
Бу гапларни бизда мамлакат президенти гапиради. Миямото гапиргани амалда булса булди. Амалда булмаса хам хозирги даражаси хам емонмас
+1   
24 mar 16:01:03
Tiki taka
Бизда хам хеч бўлмаса Осиё чемпионатини ўтқазиш стратегияси бўлиши керак
   
24 mar 17:55:15
Soccerland777
Биз шу йил ёзда ким билан ўртоқлик ўйини ўтказишни билмаймиз...
   
24 mar 16:16:59
Арсенал 14
Lekin miyasi motor ekan, 2050- yilgacha ehhhheee.....
   
24 mar 16:12:53
O'rinberdi
Bizda ham sobiq fudbolchi Lutfollo Toʻrayev boʻlsa fidiratsiya pirizidenti 2054 yil Jahon chempionatiga chiqamiz deydi
   
24 mar 16:05:23
Tiki taka
Биз хам Осиёнинг энг қолоқ терма жамоаларидан бирининг дабдала майдонини апиляция бериб ўзгартириш стратегиясини ўйлаб кўришимиз керак...
   
24 mar 15:55:09
Davron Mirzakulov
Bizda ham bittasi bor edi vise president hele hele qilib yuribdi bir foydasi tegmadi
   
24 mar 15:53:31
Abror_Tursunov
Biz o'shanda jchga chiqish uchun kurashamiz)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика