Latest news

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  17 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди News

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Rating: +6   

Comments

+1   
24 mar 16:20:35
Jamshid Abdusamadov
Бу гапларни бизда мамлакат президенти гапиради. Миямото гапиргани амалда булса булди. Амалда булмаса хам хозирги даражаси хам емонмас
+1   
24 mar 16:01:03
Tiki taka
Бизда хам хеч бўлмаса Осиё чемпионатини ўтқазиш стратегияси бўлиши керак
   
24 mar 17:55:15
Soccerland777
Биз шу йил ёзда ким билан ўртоқлик ўйини ўтказишни билмаймиз...
   
24 mar 16:16:59
Арсенал 14
Lekin miyasi motor ekan, 2050- yilgacha ehhhheee.....
   
24 mar 16:12:53
O'rinberdi
Bizda ham sobiq fudbolchi Lutfollo Toʻrayev boʻlsa fidiratsiya pirizidenti 2054 yil Jahon chempionatiga chiqamiz deydi
   
24 mar 16:05:23
Tiki taka
Биз хам Осиёнинг энг қолоқ терма жамоаларидан бирининг дабдала майдонини апиляция бериб ўзгартириш стратегиясини ўйлаб кўришимиз керак...
   
24 mar 15:55:09
Davron Mirzakulov
Bizda ham bittasi bor edi vise president hele hele qilib yuribdi bir foydasi tegmadi
   
24 mar 15:53:31
Abror_Tursunov
Biz o'shanda jchga chiqish uchun kurashamiz)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика