Latest news

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  9 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж News

Янгиланган "дренаж" тизими ва "прошивка" —таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж

“Бунёдкор” футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Бунёдкор” стадионида июль ойидан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Майдон нисбатан чуқурликда жойлашгани унинг ҳаво айланиш тизимига салбий таъсир қилган. Бир неча  марта амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари ижобий натижа бермагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Албатта “Бунёдкор”дек муҳташам стадионга бу каби ҳолатлар ярашмайди. Шу йилнинг ёз фаслида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, стадионни қайта таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилди ва июль ойидан ишлар бошлаб юборилди.

Дастлаб, майдоннинг эски чими, тупроғи ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб улгурган “дренаж” тизими ускуналари олиб ташланди. Сўнг бир метр баландликда янги тупроқ тўкиб чиқилди. Шу тариқа асли чуқурликда жойлашган майдон бир метр баландликка кўтарилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Тупроқдан кейин майдоннинг “дренаж” тизими тўлиқ янгиланди ҳамда икки хил ўлчамдаги “щебен” тошлари тўкилди. Тошлар тўкилгач энди Чинознинг маҳаллий майин қумлари “щебен”лар устидан жой олди. Бу ўз-ўзидан майдон асл ҳолатидан деярли икки метр баландликка кўтарилганини англатади. Асосийси шуки, энди майдонда ҳаво айланиш тизими яхшиланади ва ўз-ўзидан бу чимнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Қолаверса, ўйинчилар ҳам учрашув вақтида нафас олиш муаммоларига дуч келмайди.

Бугун майдоннинг қайта таъмирлаш ишлари янги босқичга ўтди. Мухлислар кутаётган янгилик: “Бунёдкор” майдонига чим ётқизила бошланди. “Кентуки” уруғидан экилиб юртимизда етиштирилган чим маҳаллий иқлимга тўлиқ мос. Бугундан бошланган чим ётқизиш ишлари тез кунларда якунланади. Сўнг чим қиш фаслида тўлиқ парваришланади. Ишқибозларни хурсанд қиладиган яна бир янгиликни айтиб ўтмасак бўлмайди. Ишчи гуруҳнинг режасига кўра, Ўзбекистон стадионларида илк бор айнан “Бунёдкор”да “прошивка” тизимидан фойдаланилади. “Прошивка” тизими нима деган саволга жавоб жавоб бериб ўтсак. Чимнинг томир қисми сунъий ипларга боғлаб чиқилади. Футболчи “подкат”ни амалга оширса ёки дарвозани ишғол қилганидан сўнг тиззасини чимга қўйиб сирпаниш билан хурсандчилик қилса чимнинг жойидан кўчиб кетиши кузатилмайди. Таъкидлаганимиздек, “прошивка” тизими Ўзбекистоннинг ҳеч бир майдонида йўқ, ҳатто Марказий Осиёдаги стадионларда ҳам жуда кам фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилганидан сўнг амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини асосан хорижлик мутахассислар олиб борган, натижаси эса барчага маълум. Шу кунларда амалга оширилаётган қайта таъмирлаш ишлари маҳаллий мутахассисларга ишониб топширилган. Улар шу кунга қадар Қаршидаги “Марказий”, Тошкентдаги “Жар” ва Бухородаги “Бухоро” стадионларини ҳозирги ҳолатига етиб келишида меҳнат қилишган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика