Latest news

11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  8

“Янгиер-Қурувчи” бош мураббийи Диёр Мирзабоев билан суҳбат News

“Янгиер-Қурувчи” бош мураббийи Диёр Мирзабоев билан суҳбат

Про лига иштирокчиси “Янгиер-қурувчи”га янги бош мураббий таклиф қилди.

Диёр Мирзабоев янгиерликлар устозига айланди. Шундан кейин унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Мазкур жамоадан қандай таклиф бўлди?

-  Мендан аввал жамоага тажрибали Нўъмон Ҳасановни таклиф қилишганди. Лекин номаълум сабабларга кўра, томонлар келиша олишмаганидан кейин жамоа менежери Валижон ака Султонов таклиф билан чиқди. Бунга қадар ишсиз эдим. Шу сабабли таклиф жуда қизиқ туюлди. Ўзбекистон Суперлигаси ва Про лигаси учрашувларини диққат билан кузатиб бораётгандим. Хусусан, мавсум арафасида “Янгиер-қурувчи” таркиби яхши шакллантирилганди. Бу таркиб менинг фикримча, Про лиганинг қолган жамоалариникидан кучлироқ кўринишда эди. Абдуқаххор Хожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, Суҳроб Бердиев, Тимур Усмонов, Асилжон Бегимқулов ва Сирож Мелиевлар Суперлигада тобланган йигитлар эди. Ўйлагандимки, жамоа Про лигада совринли ўринларни қўлга киритиши мумкин деб. Тақдир тақозоси билан “Янгиер-қурувчи”дан таклиф бўлди. Ўйлаб-ўтирмай таклифни қабул қилдим.  Илгари “Машъал” билан Янгиерга кўп маротаба келганман ва шароитларни яхши билардим. Ишни бошлаб олдик ва вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга уринамиз. 

- Айни вақтда жамоа Про лига жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Таркиб яхши шакллантирилганига қарамай, натижалар яхши эмас. Бунга нима сабаб дея оласиз? 

- Бу каби ҳолат жаҳон футболида ҳам учратиш мумкин. Дейлик, таркиб жуда зўр йиғилган бўлишига қарамай, натижалар яхши бўлмайди. Булар вақтинчалик ҳолат деб биламан. Шу ўринда жамоани илгари бошқарган мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Чунки улар яхши жамоани шакллантириб кетган. Машғулотларда кузатиб, аввалги баҳсларни томоша қилиб, шуни кўрдимки, жамоага бироз омад етишмаяпти. Жамом учта пенальтидан фойдалана олмаган. 

- Клуб ўз олдига қандай вазифа қўйилган?

- Албатта, аниқ вазифалар қўйилди. Дейлик, клуб раҳбари Маҳмуд ака билан гаплашганимизда, ҳар бир ўйинда муваффақият қозони айтилган. Лекин вазиятдан чиқиб, ўзимизга вазифа қўйсак, чемпионатни 5-ўринда якунлаш шарт. Асосийси, олдинда турган учта баҳсда муваффақият қозониб, вазиятни ўнглашимиз керак. 

- Виктор Кумиков ва Александр Хомяков билан ишлагансиз. Улардан ўрганган ишларингиз асқотадими?

- Биласизми, 2017 йилда "Машъал-2" клубида бош мураббий сифатида ишлаганман. Илҳом Қурбонов ташаббуси билан жамоани қабул қилиб олганман. 31 ёш бўлсамда, раҳбарият ишонч билдирганди. Кейинчалик Илдар Сакаевдан кўп нарса ўрганманман. Ундан кейин Александр Хомяков ва Виктор Кумиковга ёрдамчи мураббийи вазифасида кўмаклашдим. Билимимни ошириб бордим. Ўрганганларим менга асқотишига ишончим комил. Барчасини вақт кўрсатади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика