Latest news

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  1 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди? News

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди?

Жорий йилда Про лигада дебют қилаётган "Янгиер" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик олиб бормоқда.

Хўш, ёзги трансферлар вақтида жамоани кимлар тарк этди, қайси футболчилар олинди. Бу борада "Янгиер" бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Иккинчи даврага тайёргарликни "Янгиер"да олиб бормоқдамиз. "Насаф", "Андижон", АГМК жамоаларидан таклиф қилинган бир қатор янги номларни кўрикдан ўтказмоқдамиз. Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов биз билан бирга эмас. Уларга жавоб бериб юбордик. Ҳозирда жамоада бор эътибор ёш ва мақсадли футболчиларга қаратилган. Янги жамоа тузмоқдамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Турли хабарларга қараганда жамоани легионерлар ҳам тарк этган. Бош мураббий ушбу масалада аниқ маълумот бериб ўтди.

"Ҳа, икки нафар легионер Мбеке ва Траоре жамоани тарк этди. Жером ва Ландри эса шу ерда. Иккинчи даврада ушбу икки хорижлик футболчига ишонч билдирамиз",- дейди Азамат Абдураимов.




Фақат машғулотлар билан футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш мураккаб жараён ҳисобланади. "Янгиер" ўртоқлик учрашувларида қандай натижалар қайд этди?


"Йиғин доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. "Металлург" ёшларини 1:0, Биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ўйинлар албатта фойдали бўлди, дея оламан. Иккинчи давра олдидан яхши спорт формасида бўламиз, деган умиддаман",- дейди Абдураимов.

Аввалроқ "Янгиер"нинг айрим футболчилари тотализаторда иштирок этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хўш, бу борада бош мураббий нима дейди?

"Ўзингиз яхши биласиз, тотализаторда иштирок этган футболчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз бундай футболчилардан воз кечишга қарор қилдик. Умуман олганда янгидан жамоа тузмоқдамиз. "Янгиер"нинг ўз анъаналари бор. Бу йил клуб ўзининг 55 ёшини нишонлайди. Клуб раҳбарларига жамоани тиклашаётгани учун раҳмат айтаман. Бу мавсумда жамоа Биринчи лигадан Про лигага йўлланма олди. Жамоа барқарор натижалар қайд этиши учун маълум вақт керак. Лекин мен тўғри йўлдалигимизга ишонаман. Танаффусдан сўнг биз янада кучли бўлиб қайтамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика