Latest news

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  4 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  25 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди News

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди

Янгибозор туманидаги 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган анъана бор.
Очиғи, ушбу даргоҳда охирги қўнғироқ янграши арафасида мураббий ва ўқитувчилардан иборат бўлган ҳамда 9-синф битирувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилади. Бўлғуси собиқ тарбияланувчиларнинг келгусида мактаб-интернати ва у ерда ўтган дамларини илиқ таассуротлар билан эслаб юришлари ва устозларига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бу тадбир ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Янгибозор тумани хокимлиги, прокуратураси ва мазкур таълим муассасаси ҳамкорлигида туман ўйингоҳида уюштирилган навбатдаги учрашув ҳам ҳар галгидек жуда қизиқарли ўтди. Унда “Устозлар” ҳам, “Шогирдлар” ҳам муносиб ўйин намойиш қилишди. Билим масканини тугатаётган ёшлар ҳар қанча уринишмасин, “Устозлар”ига бас кела билишмади. Натижада, улар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа  марказий минбар олдига саф тортишди. 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Хамробек Бектемиров, Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ушбу ўйиннинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталишиб, битирувчиларнинг кейинги ўқишларида омадлар тилашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика