Янги йил олдидан: А Серия 18-тур превьюси
29 dec 2023 17:05
News
"Наполи" - "Монца"
SSC Napoli |
Serie A . Round 18 29/12/2023, 22:30 0
:
0
Finished
|
Monza |
Stadium: Diego Armando Maradona, 50636 spectators
Referee: Marco Di Bello
Ушбу ўйиндан олдин Вальтер Маццарининг боши яхшигина оғриши турган гап. Дисквалификация туфайли Осимхен ва Политано жамоага ёрдам бера олмайди, Натан ва Оливейра эса жароҳатланган. Бундан келиб чиқадики, ҳужумда Хвича билан Распадори ва Симеоне майдонга туширилса керак.
Меҳмонлар сафида ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Дисквалификация туфайли Пабло Мари ушбу беллашувни ўтказиб юборади, Капрари эса ҳамон сафга қайтмади. Шундай экан Палладино яна Дэни Мота ва Коломбо жуфтлигини майдонга тушириши мумкин. Уларга орқароқдан Кольпани ва Пессина кўмаклашади.
Қизиқ томони, ушбу клубларнинг аввалги баҳсида "Монца" 2-0 ҳисобида зафар қучган. Бироқ ўшанда "Наполи" учун ўйиннинг аҳамияти йўқ эди, аммо ҳозир, сўнгги омадсизликлар фонида ғалаба қозониш муҳим ҳисобланади. Баъзи муаммоларга қарамай, неаполликлар танаффус олдидан ғалаба қозонишлари эҳтимоли анча юқори. Сабаби "Монца" ҳам мақтана оладиган спорт формасида эмас.
"Женоа" - "Интер"
Жиллардино учун Мессиас ва Реттегининг сафга қайтгани ажойиб хушхабар бўлгани аниқ. Шунга қарамай, бразилиялик ўйинни захирада бошласа керак. Реттеги эса асосий таркибда Гудмундсоннинг ёнидан ўрин эгаллайди. Қолган нуқталарда Жиллардинодан жиддий ўзгариш кутиш ноўрин бўлади.
Genoa Radu Dragusin - 45' |
Serie A . Round 18 30/12/2023, 00:45 1
:
1
Finished
|
Inter Marko Arnautovic - 42' |
Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 33249 spectators
Referee: Daniele Doveri
Меҳмонлар сафида Павар асосий таркибга қайтса, жамоа сардори Лаутаро ва Димарко ўйинни ўтказиб юборишади. Думфрис ҳам бу йил бошқа учрашув ўтказа олмайди. Ҳужумда яна Тюрам-Арнаутович дуэтининг ҳаракатларига гувоҳ бўламиз.
Охирги тўқнашувда жамоалар дарвозаларга йўл топа олишмаганди. Бу сафар вазият бошқачароқ бўлади деб, умид қиламиз. Албатта, "нерадзурри" бу жуфтликда фаворит. Таркибдаги муаммоларига қарамай, миланликлар бу мавсум ишончли одимлашмоқда. Лекин "Женоа" ҳам ўз уйида осонликча таслим бўлмайди. Шундай экан "Интер"га осон бўлмайди ва биз қизиқарли баҳс гувоҳи бўламиз.
"Кальяри" - "Эмполи"
Мукумбу қизил карточка туфайли яна ўйинни ўтказиб юборади ва унинг ўрнини Ибрагим Сулеймана эгаллайди. Ҳужумда Шомуродв ва Лападулланинг жароҳатлари туфайли вариантлар у қадар кўп эмас. Катта эҳтимол Раньери олдинда Паволетти-Лувомбо жуфтлигига ишонч билдиради.
Cagliari |
Serie A . Round 18 30/12/2023, 19:00 0
:
0
Finished
|
Empoli |
Stadium: Unipol Domus, 16125 spectators
Referee: Fabio Maresca
Гуарино ва Песелья жарооҳат сабаб ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Капуто эса сафга қайтиб улгуриши мумкин. "Эмполи" ҳужуми усиз анча суст кўринмоқда. Агарда тажрибали форвард сафга қайтиб улгурмаса, Гьясси унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади.
Жамоаларнинг охирги тўқнашувида 1-1 ҳисоби қайд этилган. Ҳозирга келиб "Кальяри"нинг имкониятлари яхшироқдек кўринмоқда. Кальяри шаҳри жамоаси ўз майдонида октябрь ойидан буён мағлуб бўлмаяпти. Бу сафар ҳам ушбу серияни давом эттириб, жадвалда юқорироқ кўтарилиб олиш имконияти мавжуд.
"Милан" - "Сассуоло"
"Милан"нинг жароҳатлар билан боғлиқ муаммосига яна Томори ҳам қўшилди. Шундай экан, ҳимоя марказида тажрибали Кьер ва ёш Шимични кўрамиз. Ҳужумда Жиру ва Леао жуфтлигига альтернатив вариантнинг ўзи йўқ. Йович ва Окафор ҳам жароҳатланган.
AC Milan Christian Pulisic - 59' |
Serie A . Round 18 30/12/2023, 22:00 0
:
1
Finished
|
Sassuolo |
Stadium: San Siro, 70385 spectators
Referee: Livio Marinelli
Меҳмонлар етакчиси Беррарди ўйинга тайёр ва бу Дионизи учун зўр янгилик бўлди. Вити, Альварес ва Обьянг эса "Сассуоло"га ёрдам бера олишмайди. Шу ўринда Кастильехо жангга тайёр ва собиқ жамоасини "хурсанд" қилишга уриниши аниқ.
Ушбу рақибларнинг аввалги тўқнашувида голлар ёмғири гувоҳи бўлгандик. "Сассуоло" сафарда 5-2 ҳисобида ғолиб бўлган. Ҳозир "Милан" фаворит, лекин жамоанинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларини унутмаслик лозим. "Сассуоло" эса айнан шундай имкониятлардан фойдаланишни биладиган жамоа. Демак, бизни яна бир томошабоп ўйин кутиб турибди.
"Ювентус" - "Рома"
Juventus Adrien Rabiot - 47' |
Serie A . Round 18 31/12/2023, 00:45 0
:
1
Finished
|
Roma |
Stadium: Allianz Stadium, 41503 spectators
Referee: Simone Sozza
Шамоллаб қолган Влахович, Кьеза ва Локателли тезда тузалиб, сафга қайтиб улгуришди. Шунингдек ўнг қанотда Веани кўриш имкониятимиз бор. Устига-устак Камбьязо дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборади. Бироқ Кен ва Де Шильо тузалиб улгуришмади.
Римликлар вакили Дибаланинг ҳолати сир сақланмоқда, бироқ у ўйингача тайёр бўлиб улгуради деган фикрдамиз. Пауло собиқ жамоасига қарши асосий таркибда бўлмасада, захирадан майдонга тушиши мумкин. Агарда Пауло тайёр бўлмаса, Лукакуга Белотти ёрдамлашади.
Ўтган сафар "Рома" 1-0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган. "Кекса синьора" мутхассислар фикрига кўра фаворит, қўшимчасига ўйин Туринда бўлиб ўтади. Фикримизча, муросасиз курашларга бой ўйинда голлар кўп бўлмайди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржима қилди
Comments