Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат News

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат

Ўтган мавсум якунларига кўра “Сўғдиёна” аёллар жамоаси мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланди.

2022 йилда ушбу жамоа халқаро майдонда тўп тепади ҳамда ички чемпионатда ғолибликни сақлаб қолишга интилади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов билан суҳбатлашдик. 

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОРАСИДА

- 2022 йилги мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Жиззахда бошладик. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларимиз 16 январь кунига қадар давом этади. Кейинги тайёргарлик режаларимизни ҳам ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, 19 -30 январь ҳамда 3 - 14 февраль кунлари Жиззахда йиғин олиб борамиз. Сўнгра ўқув-йиғинимизни 16-26 февралда Тошкентда давом эттирамиз. Мана шу йиғинда 3 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.  

Шунингдек, 1-9 март кунлари Туркия давлатида клублар ўртасида халқаро турнирда иштирок этиш учун таклиф олганмиз. Бироқ мана бу мусобақада иштирок этиш ёки этмаслигимиз ОФКнинг бу йилги ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш режасига боғлиқ бўлиб турибди. Яқин орада бу масалага ойдинлик киритамиз.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

- Жамоадан кетганлар бўйича маьлумот берадиган бўлсам, Махлиё Сарикова, Юлдуз Шодиева, Махлиё Назарқулова ва Насиба Хожиева билан хайрлашдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш бўйича селекция ишларини олиб бормоқдамиз ва тез орада кимлар билан келишувга эришганимиз бўйича расмий маълумотларни тақдим қиламиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР ХУСУСИДА

- Бу борада айни вақтда музокаралар олиб боряпмиз, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг легионерларимизнинг талаблари ошган. Шунга монанд таклифлари ҳам бўлса керак. Балки янги легионер қизларни таклиф қилишимиз ҳам мумкин. 

ЯНГИ МАВСУМДАГИ ВАЗИФАЛАР ҲАҚИДА

- Мақсадимиз ҳамиша юқори бўлиб келган, чунки жамоа босқичма-босқич ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу йил ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгалламоқчимиз. Бунга жамоани ички имконияти ва салоҳияти етади. Шу даражага чиқа олдикми, демак, ортга йўл йўқ. Шу ўринда бизга барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев, жамоамиз раҳбарияти ва асосий ҳомиймиз бўлган “Silverleafe” компанияси бош директори жаноб Ден Петтерсонга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Мақсадимиз – халқаро ва ички майдонда муваффақиятга эришиш. Бу йўлда аллақачон тайёргарликни бошлаб юбордик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика