Latest news

13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  5 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1

Янги мавсум олдидан клублар хавфсизлик офицерлари учун семинар ўтказилди News

Янги мавсум олдидан клублар хавфсизлик офицерлари учун семинар ўтказилди

Футбол учрашувлари вақтида иштирокчилар ва стадионга ташриф буюрган томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири саналади.

Футбол клублари тизимида фаолият олиб бораётган хавфсизлик бўйича офицерлар бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва Лига комиссарлари билан яқиндан иш олиб боришмоқда.

Лига сўнгги йилларда ҳар мавсум аввалида клубларнинг хавфсизлик офицерлари учун ўқув-семинари ташкил этиб, уларнинг хизмат вазифалари, уларга қўйиладиган талаблар, ўйин олдидан ва учрашув давомида стадион ҳудудида хавфсизлик қоидаларига тўла риоя этилишини таъминлаш каби жиҳатлар бўйича тўлиқ тушунча бериб келмоқда.

2023 йилги мавсум старти олдидан ўтказилган семинарда ЎзПФЛ, ЎФА, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш бўйича масъуллари иштирок этиб, ўтган мавсум бу борада амалга оширилган ишлар сарҳисобини бажарган ҳолда олдиндаги мавсум учун умумий режалар муҳокама қилинди.

Бу йилдан эътиборан ҳар бир футбол клуби ўз ички хавфсизлик низомини тасдиқлади. Эндиликда учрашувлар пайтида клублар хавфсизлик офицерлари айнан мана шу низом асосида жамоат тартибини сақлаш бўйича Лига, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика