Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Янги логотип ишлаб чиқиш пайти келди... News

Янги логотип ишлаб чиқиш пайти келди...

Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви яхши кайфиятда, юқори даражага яқин ўтди.


Самарқанд шаҳри, хусусан ЎФФ, ПФЛ ва "Динамо" клуби мутасаддилари финалга яхши тайёргарлик кўришгани сезилиб турди.

Масалан финал олдидан қорга бурканиб қолган стадион қордан тозаланди. Бу энди одатий ҳолат бўлиши керак. Аммо Тошкентдаги ўтиш ўйинида бўлгани каби ҳолатдан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, унда бу жиҳат ҳам алоҳида эътиборга молик бўлиб қолганди. Қуйида ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев финалдаги ижобий тарафларини келтириб, ўринли мақтадилар. Лекин баъзи камчиликлар ҳам йўқ эмасди. Масалан, ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида интернет тизими ҳали медиа-марказга ўрнатилмаганди. Барча жойда бўлгани каби финал олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманида  бош соврин, яъни кубок анжуманлар залига қўйилиши керак эди. Ўйин куни интернет, яъни "WiFi" учрашув бошланиши билан деярли ишламай қолди. Бу камчиликлар бартараф этилмагани албатта бизларга баъзи ноқулайликларни келтириб чиқарди.

Шунингдек, яна бир жиҳат, Ўзбекистон Кубоги мусобақаси учун янги, алоҳида логотип ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон кубоги ПФЛ байроғи остида ўтиши барибир ғалатироқ кўринмоқда. Барча давлатларда мамлакат кубоги чемпионат байроғи остида ўтмайди. Масалан Испанияда мамлакат кубоги Ла Лига байроғи остида эмас, балки "COPA DEL REY" логотипи эга. Ёки Германия Кубоги Бундеслига байроғи остида ўтказилмайди. Буларнинг барчаси профессионаллик.
Умид қиламизки, келаси мавсумда ушбу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади ва ушбу камчиликлар ҳам бартараф этилади.

Умумий ҳисобда кечаги финал ўйини ташкилий жиҳатдан анча яхши савияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФФ, ПФЛ, "Динамо" клуби ва стадион маъмурияти ва Самарқанд шаҳрига алоҳида ташаккур.

ПФЛ Кубогида ҳам, Олий лигада ҳам, Ўзбекистон кубогида ҳам ПФЛ логоси...


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика