Latest news

11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  5 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  1 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  15 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  95

"Янги Бускетс" учун 62 млн. фунт. Родриго Эрнандес ким? News

"Янги Бускетс" учун 62 млн. фунт. Родриго Эрнандес ким?

"Сити"нинг сўнгги трансфери кўпчиликни ҳайратга солди.

"Манчестер Сити" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес (Родри)ни сотиб олди. Трансфер 62,5 млн. фунт эвазига амалга ошди. "Атлетико" тарбияланувчиси 2018 йилда мадридликлар сафига қайтган эди. Унинг ривожланиши сизни ҳайрон қолдириши аниқ.

"Сити" - 22 ёшли испанияликка қизиққан ягона клуб эмас. Масалан, "Бавария" уни сотиб олишга яқин эди, аммо амалга ошмади.


Уни нега сотиб олишди?

Хосеп Гвардиола 2016 йилда "Манчестер Сити" устозига айланганидан сўнг Фернандиньо алмаштириб бўлмас футболчига айланди ва жамоадагилардан кўпроқ ўйин ўтказди.

У 8 минг дақиқа майдонда тўп тепди. Рахим Стерлинг, Давид Сильва, Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйнелар ҳам алмаштириб бўлмас ўйинчилар, аммо бразилиялик каби эмас. Статистика билан баҳслашишдан фойда йўқ.

2013 йил Донецкнинг "Шахтёри"дан "Сити"га ўтган Фернандиньо ҳар мавсум ўртача 45та учрашувда майдонга тушди. У фойдали, ишончли ва барқарор. Фақат якунланган мавсумда ярим ҳимоячи аввалгиларига қараганда паст натижа кўрсатди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, у "шаҳарликлар" сафида ўтказган вақти давомида 5 марта жароҳат олган, уларнинг тўрттаси 2018/19 мавсумда содир бўлди.

"Сити" ўз футболчисига жуда ишонганидан унга муносиб ўринбосар топмади. Бразилиялик ёш эмас ва Гвардиола айнан шу сабабли Родри учун пулни аямади.


У қандай ўйнайди?

Родрининг бўйи 191 см бўлгани ва таянч зонасида ўйнаши туфайли ундан тезда "янги Бускетс"ни ясаб олишди. Ҳайрон қолиш керак эмас. У Бускетс каби ўйинни бошқаради ва унинг жамоаси тўпни сақлаб қолиши учун ҳамма ишни қилади. Унинг услуби оддий, паслари эса - максимал даражада хавфсиз.

Кўпчилик Фернандиньо креатив футболчи эканлигига эътибор қаратмайди. Родриго Эрнандес эса паслари билан машҳур эмас. Унинг асосий кучи ҳимояда.

Родри ўйинни яхши "ўқийди", айнан шу сифат туфайли у керакли жойда пайдо бўлади. Ўтган мавсум у тўпни олиб қўйиш бўйича ЛаЛигада иккинчи бўлди. Бу эътиборга лойиқ натижа, чунки у лиганинг энг яхши иккинчи жамоасида ўйнади.

У қўпол футболчи эмас, "тактик фоллар"ни жуда кам ишлатади: ўртача ҳар бир ўйинда 1,7та фол ва 34та учрашувда 5та сариқ карточка.


У жамоа ўйинига мосми?

Гвардиола янги футболчиларга кўникиш учун 6 ой тақдим этишини кўп эшитганмиз. Масалан, Бернарду Силва, Лерой Сане ва Эмерик Ляпорт билан шундай бўлган.

Агар Фернандиньо формасини тиклаб олса, у 4-3-3 схемаси бўйича мавсумни асосий таянч ярим ҳимоячиси сифатида бошлайди, Родри эса янги жамоага ўрганиши лозим.

Сарфланган маблағни ҳисобга олсак, Родриго Эрнандес етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Ким билади дейсиз, балки у май ойида 35га кирадиган Фернандиньо ўрнини тезда эгаллар.

Каталониялик мутахассис Кевин Де Брюйненинг муаммолари ортда қолганига умид қилмоқда, шундагина у бельгияликни Давид ёки Бернарду Силва ва Родри билан таркибга бирлаштира олади.


Родри сарфланган пулга арзийдими?

"Сити"нинг сўнгги уч хариди клуб рекордини янгилади: Родриго учун тўланган 62,5 млн. фунт Ляпорт (57 млн. фунт) ва Марезларнинг (60 млн. фунт) рекордини янгилади.

"Атлетико" Родрини 17,8 млн. фунтга сотиб олганини ҳисобга олсак, 62,5 млн. фунт катта маблағ. Агар футболчининг шартномасида товон пули бўлмаганида, "Атлетико" кўпроқ сўраган бўлар эди.

"Шаҳарликлар"ни трансфер нархи кўп ҳам ҳавотирга солмайди. Асосийси футболчининг сифати. Ҳозирча "Сити"нинг инвестициялари фойда келтирмоқда: Марез, Ляпорт, Уокер, Менди, Силва, Эдерсон ва Данило янги жамоада ўз жойини топишди.

Родри "Сити"га тасодифан ўтиб қолгани йўқ, унинг позициясида муаммолар бор. Илкай Гюндоган ёмон футболчи эмас, аммо у Фернандиньо ўрнини эгаллай олмайди.


Умумий рейтинг: 8/10

Гвардиола Родри унинг асосий трансфер мақсади эканлигини аниқ тушунтириб қўйди ва "Сити" ҳар доимгидек ўз мақсадига эришди. Иқтидор, потенциал ва позиция у "Манчестер Сити"ни кучайтира олишини кўрсатмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика