Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Яна икки кундан кейин бошланадиган К-лига ҳақида нималарни биламиз? News

Яна икки кундан кейин бошланадиган К-лига ҳақида нималарни биламиз?

8 май куни Жанубий Кореяда навбатдаги мавсумга старт берилади.

Афтидан у ерда коронавирус билан боғлиқ вазият анча юмшаган кўринади. Шу боис футбол раҳбарлари К-лига баҳсларини бошлашга рухсат беришди. Шу ўринда Жанубий Корея футболи ҳақида баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида келтириб ўтамиз. 


Савол: К-лиганинг амалдаги ғолиби ким?

Жавоб: "Чонбук Моторс". Бу жамоа ўтган йил ўз тарихида еттинчи бор мамлакат чемпиони бўлди. 


Савол: 2019 йил якунларига кўра, К-лигада ким энг яхши футболчи деб топилди?

Жавоб: Чемпионатда 13та гол урган ва бир нечта голли тўп узатган "Ульсан Хюндай" футболчиси Ким Бо Кюнг ўтган йилнинг энг яхшиси деб топилди. 


Савол: Бу қайси жамоанинг стадиони?

Жавоб: Бу "Иньчон Юнайтед" клубининг уй стадиони бўлиб, 2012 йил май ойида фойдаланишга топширилган. Стадион ўз бағрига 20,891 мухлисни сиғдира олади. 


Савол: К-лига тарихидаги энг яхши тўпурар ким?

Жавоб: Ли Донг Гук. 41 ёшли футболчи фаолияти мобайнида К-лигада 224та гол урган. 


Савол: К-лига тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурар ким?

Жавоб: Черногориялик ҳужумчи Деян Дамьянович. 38 ёшли Дамьянович ҳисобида ҳозирча 189та гол бор. Бу футболчи "Тэгу" шарафини ҳимоя қилмоқда. 


Савол: Корея профессионал лигаси қачон ташкил топган?

Жавоб: Корея профессионал лигаси 1983 йилда ташкил топган бўлиб, 1998 йилдан бери К-лига деб юритилади. 


Савол: К-лига ташкил топишида қайси клублар асосий ролни ўйнаган?

Жавоб: "Жежу Юнайтед", "Поханг Стилерс" ва "Пусан Ипарк" клублари асосий ролни бажарган. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика