Latest news

04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  0 03:45"Барселона" финалдаги супер ўйинда "Реал"ни камбэк эвазига мағлуб қилди!  307 03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  17 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  10 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  62 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО News

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО

Кеча Европа яшил майдонларида миллий чемпионат доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. Унда қаҳрамонлик қилган футболчилар билан танишинг:


"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:0
Қаҳрамон:
Ўтган турда учта гол урган Алексис Санчес МЮ билан ўйинда 11 дақиқа ичида 2та гол урди. "Канонирлар" 8 ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди.


"Суонси" - "Тоттенхэм" 2:2
Қаҳрамон:
Кристиан Эриксен икки марта жарима тўпидан гол уриб жамоасига бир очко келтирди.



ПСЖ - "Марсель" 2:1
Қаҳрамон
: Жароҳатини даволаб бўлган Златан Ибрагимович "Марсель" билан ўйинда икки бор пенальти гол урди ва клуб тарихида энг кўп гол урган Педру Паулетани ортда қолдирди.



"Шальке-04" - "Кельн" 0:3
Қаҳрамон:
Бу мавсум деярли барча ўйинларда гол ураётган Энтони Модест Гельзенкирхендаги баҳсда ҳам ҳисобни очди.


"Бавария" - "Боруссия Д" 5:1
Қаҳрамонлар
: Дортмундликларнинг тор-мор этилишида асосий ролни ўйнаган ва иккитадан гол урган Томас Мюллер ҳамда Роберт Левандовски.


"Палермо" - "Рома" 2:4
Қаҳрамон
: Римликлар ҳужумчиси Жервиньо "Палермо"га қарши учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.


"Ювентус" - "Болонья" 3:1
Қаҳрамон
: Гол урган ва голли пас оширган Альваро Мората Турин клубига ғалаба келтирди.


"Лацио" - "Фросиноне" 3:0
Қаҳрамон:
Рим клуби ҳужумчиси Филип Жоржевич гол урди ва голли пас оширди.


"Милан" - "Наполи" 0:4
Қаҳрамон:
Лоренцо Инсинье "Сан Сиро"да дублга эришди ва биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.


"Аякс" - ПСВ 1:2
Қаҳрамон:
Гастон Перейро Амстердамда мезбонлар дарвозасига иккита тўп киритди.


"Атлетик" - "Валенсия" 3:1
Қаҳрамон:
Голли пас оширган ва ўзи ҳам гол урган Арис Адуриц "Валенсия"ни мағлуб этишда катта хисса қўшди.


"Атлетико" - "Реал Мадрид" 1:1
Қаҳрамон:
Кейлор Навас ўйин давомида бир неча марта рақиб зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Энг асосийси биринчи бўлимда Гризманнинг пенальтисини қайтаришга эришди.


"Эскишаҳарспор" - "Бешиктош" 1:2
Қаҳрамон:
Сафардаги ўйинда иккита гол урган Марио Гомес 6та гол билан Туркия чемпионати тўпурари бўлиб олди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика