Latest news

08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  0 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  5 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  13 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  9

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари News

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари

"FourFourTwo" журнали 2000-2019 йиллар давомида замонавий футболда бўлиб ўтган энг яхши жанжаллар рейтингини тузиб чиқди.

44-ўринга "Манчестер Сити"нинг УЕФА билан бўлган яқиндагина жанжалчаси жойлаштирилди. Ўшанда клуб 2 йилга футболдан четлатилганди. Ҳа, ҳозирча клуб Европанинг энг катта органларига аппеляция бермади.

35-ўринда "Манчестер Юнайтед"даги Жозе Моуринью ва Поль Погба мунозараси қайд этилди.

33-поғона. ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани ўртасидаги кураш. Ёдингизда бўлса, томонлар пенальти тепиш борасида жанжаллашиб қолишганди. Яқин вақтлар ичида кураш уругвайликнинг зарарига якунланади. Ушбу мавсумдан кейин у жамоани тарк этади.

30-ўринда уэльслик Гарет Бэйл ва "Реал" ўртасида ўтган "қора мушук". "Галактикос" катта суммага сотиб олинган футболчи клуб учун жонини ҳам беришга тайёр. Аммо "Сантяго Бернабеу"дагилар уни қадрлашмаяпти.

22-поғона. Умуман олганда терма жамоада елкама-елка ўйнайдиган футболчиларнинг жанжалини кўриш жуда оғир бўлади. Аммо Серхио Рамос ва Жерар Пике ўртасида бўлаётган гаплар одамни бошқача қилиб қўяди.

19-ўринда Жон Терри ва Уэйн Бриж ўртасидаги жанжал. Ўшанда Жон ўз рафиқасидан воз кечиб, Брижнинг рафиқасига кўз тикканди. Ушбу футболчилар ҳаттоки қўл ташлашиб, сўрашмасди ҳам.

14-қаторда Златан Ибрагимович ва Пеп Гвардиола ўртасидаги жанжал. Биз бу ҳақида кичик мақолача ҳам ёзиб ўтганмиз.

"Мана шу калбош - менинг душманим". Гвардиоладан нафратланадиган топ-5 футболчи 

Кучли ўнликни Карим Бензема ва Дидье Дешамнинг Франция термасидаги жанжаллари очиб берса, бир поғона юқорида Арсен Венгер ва Жозе Моуринью ўртасидаги муносабатлар жойлаштирилган.

Кучли учлик эса фақатгина футболга алоқадор. Ўз рафиқасини Ванда Нарага алмаштирган Мауро Икарди ва Наранинг олдинги эри Макси Лопес ўртасидаги зиддиятлар.

2-ўринда 2006 йилги "калла қўйиш" - Зидан-Матерацци воқеаси.

Футбол тарихидаги энг узоқ ва давомли қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"нинг собиқ менежерлари Сер Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер ўртасида бўлган. Улар ўртасидаги кураш нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам давом этаверарди.

Аммо "FourFourTwo"да Моуринью-Гвардиола ўртасидаги курашни топа олмадик)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика