Latest news

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди News

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев анчадан бери жароҳатини даволаш ва майдонга қайтиш учун тикланиш жараёнини давом эттириб келаётган эди.

Ёдингизда бўлса, Сергеев Осиё Кубогининг 3-тури доирасида шу йилнинг 23 январь куни Австралияга қарши ўтказилган ўйинимизнинг 84-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик ҳужумчи Доҳадаги "Аспетар" шифохонасида америкалик таниқли жарроҳ шифокор Зикриа Башир томонидан муваффақиятли операция қилинган эди.

Орадан салкам 10 ой вақт ўтиб Сергеев ўз клуби "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасидан жой олди. Бироз аввал "Патум Юнайтед" Таиланд кубоги доирасида "Порт ФК" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Игорь эса узоқ танаффусдан кейин яна қайдномага қайтди. Лекин, бугунча у майдонга туширилмади.


Умид қиламизки, Игорь Сергеев тез орада майдонга ҳам тушади ва ўз ўйини билан мухлисларни яна мамнун қилади.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика